RU

Последние новости

07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  1 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  20 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  1 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2

Дубайнинг “Ал-Аҳли” клуби кейинги пайтда ғалабани ёддан чиқариб қўйди Новости

Дубайнинг “Ал-Аҳли” клуби кейинги пайтда ғалабани ёддан чиқариб қўйди

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақибларидан бири Дубайнинг “Ал-Аҳли” жамоасининг кейинги пайтларда омади юришмаяпти.
Жамоа БАА Про Лигасининг 14-турида сўнгги марта ғалаба қозонган эди. Улар 4 февраль куни ўз майдонларида “Шаржа” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишиб, шундан сўнг ғалаба нималигини унутиб қўйишди.

15-турда “Ал-Шабаб” жамоасидан 1:0 ҳисобида, 16-турда ўз майдонида “Ал-Васл”дан йирик 4:0 ҳисобида мағлубият аламини тортишган дубайликлар 19 февраль куни БАА Пролигаси 17-турида “Ажман” жамоаси билан сафарда муроса йўлини танлашди, учрашувда голсиз дуранг қайд этилди.

Жамоага яқинда 9 миллион еврога харид қилинган, “Милан” ва “Манчестер Сити” таклифларини рад этган бразилиялик легионер Эвертон Рибейро ҳам рақиблар дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Бу натижалар албатта клуб раҳбариятини қониқтирмаслиги турган гап, энди руминиялик мутахасис Козмин истеъфога чиқарилса ҳам ажаб эмас. Зеро араб мамлакатларида мураббий алмаштириш ҳеч нарса турмайди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Козминга журанлистлар ҳам унинг истеъфоси тўғрисида савол беришган: Козмин: -Мен ҳозир истеъфо тўғрисида ўйлаётганим йўқ, балки Саудия Арабистонининг “Ал-АҲли” жамоаси билан ОЧЛда бўладиган ўйинимиз ҳақида ўйлаяпман”,- деб жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” 25 февраль куни ОЧЛ-2015 доирасидаги илк учрашувни ўз майдонида Саудиянинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўтказади.


Диққат! FIFA.UZ сайтида ОЧЛ гуруҳ босқичи учун жамоа тузиб мусобақанинг расмий тўпини ютиб олиш мумкин! Жамоа тузишга ўтиш.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика