RU

Последние новости

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  3 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Дрогбанинг майдонга тушиши Кот-д`Ивуар учун омадли бўлди Новости

Дрогбанинг майдонга тушиши Кот-д`Ивуар учун омадли бўлди

Жаҳон чемпионатининг саккизинчи ўйини ҳам ўз ниҳоясига етди. "С" гуруҳида кураш олиб бораётган Кот-д`Ивуар ва Япония жамоалари илк турда ўзаро беллашишди.

Кот-д`Ивуар - Япония баҳсини осиёликлар анча фаоллик билан бошлашди. Дастлабки 20 дақиқаликда "самурайлар" ўзларини фаол ҳаракатлари билан африкалик футболчиларни анча қийнаб қўйишни уддасидан чиқишди.
Учрашувнинг 17-дақиқасига келиб, Кейсуке Хондани жарима майдончаси олдида ёлғиз қолдирган Кот-д`Ивуар жамоаси жазоланди. Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси ўзининг кучли ван аниқ зарбаси эвазига Барри қўриқлаётган дарвозани нишонга олди, 0:1.


Бу голдан руҳланган "самурайлар" яна олға интилишди. Кейсуке Хонда фаолликни асло туширмади. Бир вазиятда, у рақиб ҳимоячисини доғда қолдирди ва дарвоза томон зарба берди. Лекин тўп йўлига йўлига ҳимоячи тўқаноқ бўлди.
Япония яна бир вазиятда ҳисобни ошириш имкониятини қўлдан бой берди. Учиданинг ўнг қанотдан уюштирган "рейд"и жамоасига фойда келтириш мумки эди. Аммо Учиданинг сўнгги зарбаси ҳимоячи томонидан бартараф этилди.


Кот-д`Ивуарнинг ишлари у қадар юришмаётган паллада, япониялик ҳужумчи ўз жарима майдончаси олдида қўпол ўйнади. Хавфли нуқтадан жарима зарбасини Бока амалга оширди. Аммо унинг кучли тарзда тепган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

Биринчи бўлимда бошқа диққатга сазовор вазиятлар кузатилмади.

Иккинчи таймни Кот-д`Ивуар жамоаси биринчи бўлимга нисбатан яхши бошлади.

58-дақиқада Яя Туре бир неча футболчини ортда қолдириб, жарима майдончаси ичига ёриб кираётган паллада ҳимоячи уни тўхтатиб қолди. Яя Туре ҳакамга "пенальти қани" деб мурожаат қилди. Ҳакам эса бу ерда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

Иши юришмаётган Кот-д`Ивуар, жароҳати сабаб ўйинни асосий таркибда бошлай олмаган Дрогбани майдонга ташлашга мажбур бўлди. Дрогба майдонга тушганига икки дақиқа бўлар-бўлмас жамоаси ҳисобни қисқартирди. Сержи Орьенинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Бони ажойиб тарзда дарвозаги жойлади, 1:1!

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Кот-д`Ивуар иккинчи голни ҳам киритди. Тиниб-тинчимас Сержи Орье яна фаоллик кўрсатди ва тўпни жарима майдончаси томон узатди. Бу сафар бў ўлжани Жервиньо кутиб турганди. "Рома" аъзоси ушбу вазиятни кўкка совурмасдан, ажойиб ҳаракат қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.



Дидье Дрогбани майдонга туширилиши Кот-д`Ивуар жамоасига руҳий тарафдан яхши таъсир этди ва Дрогба жамоаси ўйинига мазмун олиб кирди.

Ушбу голдан кейин айтарли вазиятлар кузатилмади. Кот-д`Иувар  қолган дақиқларда яхши ҳимоялана олди ва рақибига тўп киритиш имконини бурмади. Шундай қилиб, Дрогба жамоаси мундиални ғалаба билан бошалди. Осиёнинг иккинчи вакили ҳам мағлубиятга учради. Кеча Австралия ҳам Чилига имкониятни бой берган эди.


Дрогбани майдонга тушиши Кот-д`Ивуар учун омадли келди.


Жаҳон чемпионати, "С" гуруҳи. 1-тур.

Кот-д`Ивуар - Япония 2:1

Голлар: Хонда (17), Бони (64), Жервиньо (66)

Кот-д`Ивуар: Барри, Бока (Жакпа, 75), Зокора, Калу, Тиоте, Жервиньо, Бони (Конан, 77), Орье, Яя Туре, Серей (Дрогба, 62), Бамба.

Япония
: Кавашима,Учида, Хонда, Нагатомо, Моришиге, Оказаки, Кагава (Какитани, 86), Ямагучи, Хасебе (Эндо, 54), Осако (Окубо, 67), Йошида.

Огоҳлантиришлар
: Йошида (23), Бамба (54), Зокора (58), Моришиге (63).



#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Колумбия11003 - 033
2Кот-Д'Ивуар11002 - 113
3Япония10011 - 2-10
4Греция10010 - 3-30


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика