Дринкуотер 33 ёшда фаолиятини якунлашини эълон қилди
30 окт 2023 16:25
Новости
Дринкуотер 33 ёшда фаолиятини якунлашини эълон қилди
"Мен профессионал футболдан кетаётганимни маълум қиламан. Балки, бу аслида аввалроқ бўлгандир, айниқса, ўтган мавсумда, бироқ буни расман эълон қилиш вақти энди етиб келди.
Ўйлашимча, бундай янгиликни воқеалар авжига чиққанида эмас, барчаси бироз тинчиганида айтиш осонроқ бўлди.
Менимча, тушунарсиз бу ҳолат бироз чўзилиб кетди. Ўйнашни жуда истардим, аммо мени қадрлашганига муносиб, ўзим истаган даражада ҳаракат қилолмасдим, нимадир етишмасди. Ҳеч қандай сабабсиз ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Мен футбол ўйнаганимда ҳам, майдондан ташқарида ҳам завқланиб яшай олдим. Шундай экан, спортнинг бу турига ташаккур дейман.
Агарда мен ҳар ҳафта майдонга тушиб, жароҳатлар ёки ёшим туфайли барчасини тўхтатшига мажбур бўлганимда, бундай қарорни қабул қилишим оғирроқ бўларди".
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии