RU

Последние новости

23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  0 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  2 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  22 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  5 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2

Драган Скочич: "Терма жамоада "қора рўйхат" йўқ" Новости

Драган Скочич: "Терма жамоада "қора рўйхат" йўқ"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Драган Скочич матбуотга берган интервьюсида эшиклар ҳаммага очиқ эканини айтиб ўтди.

ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги тўрт ўйинни Эрон Гонконг, Камбоджа, Баҳрайн ва Ироққа қарши ўтказади. Гуруҳдаги вазиятдан келиб чиқиб форслар барча учрашувларда ғалаба қозонишлари шарт. 

"Мен фақат энг кучли футболчиларни терма жамоага чақираман, қўлимда ҳеч қандай "қора рўйхат" йўқ, - дейди эронликлар устози Драган Скочич. - Қачон ҳукумат рухсат бериб машғулотлар бошланадиган бўлса, энг яхши ўйинчилар сафимизда бўлади". 

Эрон терма жамоаси Карлуш Кейруш танлаган ҳимоявий ўйин кўрсатадими ёки Марк Вильмотс маъқуллаган ҳужумкор услубми? 

Бу саволга жавоб берар экан хорватиялик мураббий шундай деди: "Терма жамоанинг ўз ўйин услуби бўлади. Биз турли йўналишларда ўйнаб кўрамиз, Сизга ҳозирча шуни айтишим мумкин, мен ҳимоявий футболни танламайман. Матбуот мен ҳақимда турли гапларни ёзяпти. Эмишки ўрнимга Андреа Страмаччиони билан Габриел Кальдерон номзоди кўриб чиқилаётган экан. Лекин мен бу гапларга эътибор бермайман. Мана кўрасиз, ҳали ўйинлар бошлансин биз ўз мақсадимизга эришамиз". 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика