Драган Черан: "Пахтакор"дек катта клуб сафига ўтганимни биламан"
03 июл 2018 14:08
Новости
Драган Черан: "Пахтакор"дек катта клуб сафига ўтганимни биламан"
"Пахтакор" билан шартнома имзолагач, Драган Черан ўзининг ўтиши хусусида ҳақида фикрларини билдирди.
- "Пахтакор"га ўтиш мен учун катта чақирув деганидир. Ўзбекистоннинг энг катта клубига ўтганимни биламан. "Пахтакор"нинг қандай жамоа эканини биламан. Умид қиламанки, бу клубга ўтиш фойдали бўлади.
Кўп футболчиларни олдиндан биламан, улар билан бирга ўйнаганман. Бир-биримизни тушуниш борасида муаммо бўлади деб ўйламайман. Кўникиб кетишда осонроқ бўлади.
Жамоадаги муҳит яхши эканини Туркиядаги йиғин давомида билиб олдим. Айтганимдек, кўпчилик билан танишман.
"Пахтакор"нинг ғолиблик менталитетига эга эканини биламан. Бундай катта клублар ҳамиша ғолиблик руҳиятига эга бўлиши керак.
Комментарии