Драган Черан: "Нуқта"га яқинлашаётганда бироз қўрқдим"
20 фев 2019 06:29
Новости
Драган Черан: "Нуқта"га яқинлашаётганда бироз қўрқдим"
"Бизни қийин баҳс кутаётгани аён эди. "Ал Наср" сафида қатор яхши савиядаги легионерлар бор. Биз жамоа билан яхши ўйин кўрсатишга уриндик ва буни уддаладик. Ўйин оғир ўтди деб айта оламан.
Пенальти тепаётганда сал қўрқдим. Чунки бир неча дақиқа олдин рақиб ушбу "нуқта"дан адашганди. Лекин хотиржамликни сақлаб, фикримни бир жойга жамладим ва тўпга яқинлашдим.
Муҳими, бугун биз ўз олдимиздаги вазифани бажардик. Энди бор эътиборни ички чемпионат ва ОЧЛ гуруҳ босқичига қаратамиз. Гуруҳимиз жуда кучли, лекин имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Икки қийин ўйинни ютдик. Энди гуруҳда яхши қатнашишга уринамиз", - дейди "Ал Наср" - "Пахтакор" (1:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Драган Черан.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср"га қарши баҳсни ўз фойдасига ҳал этди. Мазкур баҳсда эса ҳисобни очувчи голни айнан Драган Черан пенальтидан киритди. Бундан аввал эса "Пахтакор" Тошкентда Ироқ клуби "Эйр Форс"ни ютиб плей-офф баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
"Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари: "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони).
Комментарии