RU

Последние новости

18:37Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  5 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  5 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  22 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  12 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман" Новости

Достон Турсунов: "Япония клуби билан шартнома тузганимдан бахтиёрман"

Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клуби билан шартнома тузган Достон Турсунов championat.asia сайтига интервью берди.

"Аввало мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. "Ренофа Ямагучи" билан 2020 йил охирига қадар шартнома туздим.

Бу ерга келишдан олдин Фозил ака Мусаев билан гаплашдим. Японияда футбол савияси жуда юқори, бу ерда футболчи сифатида янада ўсасан деб маслаҳат бердилар. Клуб инфратузилмаси билан танишиб чиқдим, стадионни кўрдим. Барчаси аъло даражада.

Япония Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаси ва энг кучли миллий чемпионатига эга мамлакат ҳисобланади. Ушбу клуб билан шартнома тузганимдан бахтиёрман. "Ренофа Ямагучи" 2018 йилги мавсумда "J2 лига"да 8-ўринни эгаллади. Кейинги йил жамоам билан бирга "J лига"га чиқиш учун курашамиз.

Фурсатдан фойдаланиб шу кунга қадар мен билан бирга ишлаган барча мураббийларга раҳмат айтаман. Ҳозирча бор эътиборим БААда ўтадиган Осиё Кубогига қаратилган", - дейди Достон Турсунов.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионатида 2015 йил дебют қилган Турсунов ҳозирга қадар 66та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Ҳимоячи "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Металлург" клубларида тўп тепган.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди



Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика