Достон Турсунов "Пусан И'Парк"да
21 янв 2020 13:29
Новости
Достон Турсунов "Пусан И'Парк"да
К-League иштирокчиси "Пусан И'Парк" ҳам Достон Турсуновнинг трансферини эълон қилди.
Бироз аввал бу ҳақда "Ренофа Ямагучи" матбуот хизмати хабар берган эди ва бу ҳақда сайтимизда эълон қилган эдик.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Достон Турсунов янги оилангга хуш келибсан!" - дейилади "Пусан И'Парк"нинг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, "Пусан И'Парк" ўтган мавсум K2 лигада иккинчи ўринни эгаллаган. Плей-офф ўйинида "Кённам"ни икки ўйин натижасига кўра ютган ҳолда юқори дивизионга йўлланма олган.
Турсунов Япониянинг J2 лигасида 2019 йилда 17та ўйинда, Ўзбекистон терма жамоасида эса 4та ўйинда, 1та гол уришга эришди.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии