RU

Последние новости

13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  0 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  2 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  1 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0

Достон Турсунов: “Металлург” мураббийлари ишончини оқлашга ҳаракат қиламан" Новости

Достон Турсунов: “Металлург” мураббийлари ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"

“Қўқон-1912” жамоаси ҳимоячиси Достон Турсунов якунланган мавсумда 24та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси фаолиятини Бекободнинг “Металлург” клубида давом эттиришга қарор қилди. Биз ҳимоячи билан боғланиб қўқонликлар сафидан кетиш сабабларини сўрадик.

- Сиз учун “Қўқон-1912”даги бир мавсум қандай ўтди?

- 2016 йил олий лигада “Қўқон-1912” сафида ўйнадим. Ундан олдинги йилларда бир мавсумда бу қадар кўп ўйинда майдонга тушмаган эдим. Қўқонликлар сафида 20дан ортиқ ўйинда иштирок этдим. Яъни олий лигада тўлақонли дебют мавсумимини ўтказдим деб айта оламан.

- Жамоа нима учун мавсум охирида олий лигада қолиш учун курашди деб ўйлайсиз?

- Қийин савол. Футболда доим ҳам ютишнинг имконияти йўқ. Қайсидир баҳсларда омад биздан юз ўгирди, баъзи учрашувларда ўзимиз хатоларга йўл қўйдик. Шу сабабли ҳам мавсум охирида олий лигада қолиш учун курашдик. Тўғриси “Қўқон-1912”дек клуб биринчи лигада ўйнаса ярашмасди. Нўъмон Ҳасанов жамоага келиб барчаси ўзгариб кетди. Йигитларга ишонч берди, ҳамма бирга ҳаракат қилди ва якунда мақсадимизга эришдик.


- Бир йил давомида олий лиганинг асосий футболчиси сифатида ўйнаб нималарни ўргандингиз?
- “Қўқон-1912” сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушишга эришганимдан хурсандман албатта. Олий лигада кучли ва тажрибали ҳужумчиларга қарши ўйнадим. Бутун мавсум давомида ҳар қандай футболчи учун бир маъромда ўйнаш қийин.

- Қўқонда қайси футболчилар сизга кўпроқ ёрдам беришди?

- Жамоага мени Мурод Исмоилов олиб келиб менга ишонч билдириб майдонга туширишни бошладилар. “Қўқон-1912”да барча йигитлар бир-бирига ёрдам беради. Жамоада Азиз Тўхтабоев, Носир Отақўзиев ва Жалил Кимсанов, иккинчи даврада келган Собир Ҳамидов ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар менга кўп нарса ўргатишди. Уларга ва бошқа йигитларга раҳмат айтаман. Тўғрисини айтаман “Қўқон-1912”дан кетиш мен учун жуда қийин бўлди.

- Қайси ўйинлар сиз учун оғир ўтди?

- Ҳеч қайси баҳс осон ўтгани йўқ. Ҳеч қайси клуб осонгина таслим бўлгани йўқ. Бошқаларга нисбатан қийин ўйинларга келсак “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” билан учрашувлар оғир бўлди. Бу жамоалар сафида кучли ҳужумчилар ўйнашади.


- “Металлург”га ўтиш қандай рўй берди?
- Бекободнинг “Металлург” клуби мураббийлари мени жамоага таклиф қилишди. “Қўқон-1912” раҳбарияти мени кетишимга қаршилик билдирмади. Шу боис мен ўзимни Бекобод клуби сафида синаб кўришга қарор қилдим. Куни кеча жамоа билан шартнома туздим, бундан жуда хурсандман. Энди мураббийларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- Жамоа қандай кутиб олди?

- “Металлург” ҳам “Қўқон-1912” каби аҳил оила экан. Бекободда бир неча йиллардан буён деярли бир хил таркиб ўйнаб келмоқда. Яъни барча футболчилар бир-бирларини жуда яхши билишади. Мени жамоа ажойиб кутиб олди.

- Мураббийлар сиздан нима кутишаётганини айтишдими?

- Мен ҳимоячиман, шундай экан мураббийлар мендан нимани кутишлари аниқ (кулади). Таркибдаги тажрибали ҳимоячилардан билмаганларимни ўрганаман деб умид қиламан. Ҳикмат Ҳошимов ва Дониёр Одилов бир неча йиллардан буён олий лигада мунтазам равишда ўйнаб келишмоқда.


- “Металлург” жамоасига қандай таъриф берган бўлардингиз?
- “Чақилмас ёнғоқ”. Менимча шу таъриф тўғри келса керак. Бу жамоа ўтган мавсум кучли рақиблар билан учрашувларда ажойиб ўйинлар кўрсатганини барча кўрди.

- Бу йилги асосий мақсадингиз қандай?

- “Металлург”нинг мақсади олий лигада кучли бешталикка киришдан иборат. 2016 йил клуб мавсумни 7-ўринда тугатди, яъни ўтган йилги натижани яхшилаш керак. Менинг мақсадим эса жамоага кераклигимни исботлаб мураббийлар ишончини оқлашдан иборат. Жамоа билан қўйилган мақсадга эришамиз деб умид қиламан.   

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика