RU

Последние новости

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  15 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Дўст кулфатда билинади. Бутун дунё 20 ёшли футболчи учун қайғурмоқда Новости

Дўст кулфатда билинади. Бутун дунё 20 ёшли футболчи учун қайғурмоқда

Теги :  НуриАякс
"Вердер"га қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида "Аякс"нинг 20 ёшли футболчиси Абдулҳақ Нури кутилмаганда ҳушидан кетиб қолди.

Шифокорлар унга майдоннинг ўзидаёқ сунъий нафас олишга ёрдам берувчи ускунани улаб қўйдилар. Ана шундан кейингина у шифохонага олиб кетилди. У ерда эса Нурининг юрагида муаммолар пайдо бўлгани маълум бўлди. Уни устига бош мия лат ейиши ташҳиси ҳам қўйилди. Футболчи комага тушиб қолди.

Шифокорларнинг таҳминича, Абдулҳақ энди хеч қачон гапира олмаслиги, юра олмаслиги, яқин одамларини эслай олмаслиги ва ҳаттоки мустақил овқатлана олмаслиги ҳам мумкин. Бу ҳақида унинг акаси Абдураҳим ҳам айтиб ўтди.

Нури "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий таркиб футболчиси сифатида икки мавсум аввал дебют қолганди. Шунингдек, у Голландия терма жамоасининг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ҳам ўйнашга улгурган. "Аякс" захира жамоасида ўтказган сўнгги мавсумида иккинчи лиганинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Нури билан рўй берган ушбу ҳодиса ҳеч кимни бефарқ қолдиргани йўқ. Ижтимоий тароқларда ҳаттоки #StayStrongAppie (Кучли бўл Аппи) деб номланган хештеглар ҳам пайдо бўлди. Ушбу хештег орқали кўплаб мухлислар, футболчилар ва ҳаттоки жамоалар ҳам уни қўллаб-қувватлашларини маълум қилганлар.

"Аякс" мухлислари Нурининг уйи олдидан навбатчилик қилмоқдалар



"Аякс"нинг юзлаб мухлислари кўчага чиқиб, Нурини қўллаб-қувватловчи маросим ташкил қилдилар.





"Аякс"дан ташқари "Вердер", "Фейеноорд", ПСВ, "Монако", ПСЖ ва бошқа кўплаб жамоалар ёш йигитни қўлламоқдалар.





"Манчестер Юнайтед"нинг голландиялик футболчиси Дэйли Блинд ҳам юртдошига соғайиб кетишини тиламоқда.




"Бирга ўйнайдиган ака-укалар бир-бирларини ташлаб қўймайдилар. Мен доимо ёнингда бўламан. Курашишда давом эт". (Тимоти Фонсу-Менса).




"Нима бўлишидан қатъий назар у ва оиласи кучли бўлиб қолиши лозим". (Килиан Мбаппе)




"Аякс"нинг келажаги порлоқ истеъдоди ҳақида ёмон хабар. Унинг ўзига ва оиласига куч берсин". (Ван Бастен).




"Аппи ҳақидаги янгиликдан шокдаман. У учун дуодаман. Мен у ва оиласи билан биргаман". (Уэсли Снейдер).




"Лас-Пальмас" футболчиси Кевин Принс-Боатенг янги мавсумдаги ўйинлари давомида ўз футболкаси билан бирга Нури исми ёзилган кийимда ҳам майдонга тушишга ваъда берди.


matchtv.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика