RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Дониёр Ҳасанов: "Обод"нинг олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди" Новости

Дониёр Ҳасанов: "Обод"нинг олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди"

ПФЛ кубогининг илк турида "Навбаҳор" устидан ғалабага эришган "Обод" клуби сардори Дониёр Ҳасановдан кичик интервью олдик.
"Ўйин оддий ўртоқлик учрашуви эмаслиги дарҳол сезилди. Рақиб олий лига вакили экани, таркибида кучли футболчилари борлиги билинди. Бироқ футболда омад ҳам керак. Омад биз томонда эди, гол уриб ғалаба қозондик", - дейди Дониёр Ҳасанов.

- Таркибга бир қатор янги футболчилар келишмоқда. Улар ҳақида нима дея оласиз?
- "Шўртан"дан Араик Бобоев, "Истиқлол"дан Шохруз Норхонов, "Насаф"дан икки нафар футболчи келди. Асосан жамоамиз услубига тўғри келадиган футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.

- Бу йил биринчи лигада "Обод" олдига қандай вазифа қўйилди?
- Йиғин бошланаётганида раҳбарият бизга олий лигага чиқиш вазифасини қўйди. Бу йил олий лигада 16та клуб иштирок этиши туфайли биз элитага чиқишимиз мумкин.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика