RU

Последние новости

13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  14 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   25 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  9 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25

Долен Омурзаков ким бўлган? Новости

Долен Омурзаков ким бўлган?

Бугун Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқич учрашувлари давом эттирилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турни сафарда Қирғиз Республикасига қарши ўтказади. Ўйин Бишкекдаги Долен Омурзаков номли стадионда бўлиб ўтади ҳамда 19:00да бошланади. 

Бишкекдаги стадионга Долен Омурзаков номи берилган. Шу ўринда савол туғилиши мумкин: Долен Омурзаков ким бўлган ва нима учун стадионга шу кишининг номи берилган?

Маълумот учун, Долен Омурзакович Омурзаков Қирғиз Республикаси спорт қўмитасининг биринчи раҳбари ҳисобланади. Долен Омурзаков етим ўсган, унинг қайси санада туғилгани ҳужжатларда аниқ қайд этилмаган. Шу боис 22 апрель деб ёзиб қўя қолишган. Долен Омурзаков ёшлигидан спортга қизиққан, аввалига гимнастика, кейин эса бокс билан астойдил шуғулланган. Орадан вақт ўтиб Ленин номидаги жисмония тарбия ва спорт институтида таҳсил олган.

Олийгоҳда ўқиб юрган кезлари жисмония тарбия ўқитувчиси бўлишни ният қилган Омурзаков кейинчалик аспирантурада таҳсил олди. 50-йилларда у Давлат қўмитасининг жисмония тарбия ва спорт бўлими раҳбарлик лавозимида ишлаб, мамлакатда спорт ривожига катта ҳисса қўшди. Бунинг учун Долен Омурзаков 25 йил умрини сарфлади. Омурзаков спортга раҳбарлик қилган йиллари Кожомкул номидаги спорт саройи қуриб битказилди, "Спартак" стадиони қайта таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, отчопар майдони, тоғли ҳудудда чанғи спорт тури қароргоҳи ҳамда алпинистлар учун "Ала Арча" лагери қад ростлади. Бундан ташқари вилоят марказларида спорт мактаблари ташкил этилиб, юзлаб спортчилар таҳсил ола бошлади.


Спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун Долен Омурзаков бир неча бор ҳукумат томонидан тақдирланган. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари сабаб Қирғиз Республикаси спортчилари спартакиада ва Москвада бўлиб ўтган олимпия ўйинларида иштирок этишга муваффақ бўлди. Ўша вақт 5 нафар қирғиз спортчисининг олтин медалларни қўлга киритиши мамлакат учун катта воқеа бўлганди.

Бир сўз билан айтганда Долен Омурзаков қирғиз спортига улкан ҳисса қўшган шахс бўлган. Шунинг учун Бишкекдаги марказий стадионга унинг номи берилган. 1989 йил вафот этган спорт ташаббускори умрининг охиригача меҳрини спорт ривожига берди, ҳатто нафақага чиққан йиллари ҳам турли спорт тадбирларига келишни канда қилмади ва шу орқали кўплаб мураббийлар билан мулоқотда бўлиб, халқ меҳрини қозонди.


Х.Холиқов

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика