RU

Последние новости

01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  168 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15

Диёржон Туропов: "Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман" Новости

Диёржон Туропов: "Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман"

Хабарингиз бор, бугун Олий Лига 11-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” жамоаси майдонига сафар уюштиради.

Анчагина қизиқарли руҳда ўтиши кутилаётган мазкур қарама-қаршилик олдидан “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Диёржон Туроповнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Ушбу ўйинга режа асосида тайёрландик. Мураббийлар штаби билан биргаликда рақиб ўйинини ўрганиб чиқдик. Таъкидлаш керакки, “Қўқон-1912” бу йил анча мазмунли ўйин кўрсатяпти. Жамоа таркибига бир неча нафар яхши савиядаги футболчилар қўшиб олингани кўриниб турибди. Натижада эса қўқонликлар ўз ишқибозларини тез-тез қўлга киритилаётган очколар билан хурсанд қилишяпти.

Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман. Стадионга келадиган мухлислар зерикиб қолишмайди, деб ўйлайман. Насиб этса, биз ҳам майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Чиройли ўйин намойиш этган ҳолда “Локомотив” ишқибозларини хушнуд этишга уринамиз, – дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Таъкидлаш жоиз, “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви бугун соат 17:30да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика