Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"
10 мар 23:56
Новости
Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашувидан олдин "шерлар" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов эртанги ўйин ҳақида фикр билдирди.
- Ар Риёдга етиб келиш ва эртанги баҳс ҳақида нима дея оласиз?
- "Ал Ҳилол"га қарши баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрдик, эртанги учрашувда чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.
- Биринчи ўйиндаги натижа кўпчиликни ҳайрон қолдирди? Футболчиларчи?
- Бизда ҳам шундай бўлди. Эртага ҳам бу ишни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.
- Бир ҳафта давомида тайёргарлик жараёни қандай кечди? Биринчи учрашувдан кейинги натижа жамоага қўшимча руҳият бағишлаяптими?
- Албатта, ғалаба қозониш хоҳиши янада ошган. Эртага бор имкониятимизни ишга соламиз.
- Эртага нафақат ғалаба, балки дуранг ҳам жамоани кейинги босқичга олиб чиқади. Режада дуранг ҳам борми?
- Йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии