RU

Последние новости

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  0 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  5 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Диёр Раҳимқуловнинг хотирасига бағишланган ФОТОМАҚОЛА Новости

Диёр Раҳимқуловнинг хотирасига бағишланган ФОТОМАҚОЛА

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик 19 ёшли футболчи Диёр Раҳимқулов 2021 йил 11 декабрь куни автоҳалокатда вафот этган эди.

Кеча "Championat.asia"нинг ютуб платформасида раҳматли Диёрнинг ёрқин хотирасига бағишланган видео чиқди. Унда сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев Диёрнинг биринчи мураббийи Сергей Чигодаев, Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе, унинг дўстлари Жасур Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Абубакр Ризо Турдиалиев, Фарруҳбек Мухторов ва Абдурауф Бўриевлар билан суҳбатлашган. Ана шу видеони кечадан бери бир неча бор кўриб чиқдим. Ҳар гал видео давомида кўзга ёш келмоқда. Ажойиб иқтидорларимиздан бири орамизда энди йўқ. Унинг ажойиб дўстлари борлигига амин бўлишингиз мумкин. Жамоадаги йигитларнинг ўзаро бундай аҳиллиги таҳсинга лойиқ. Олимпия терма жамоамиз 2022 йил Тошкентда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқмоқчи ва олтин медални Раҳимқуловнинг ота-онасига олиб боришмоқчилигини айтиб ўтишди. Ушбу терма жамоамизга бундай ортиқ мотивация беролмайсиз. Бу воқелик уларга доимо қўшимча куч бериб туради. Диёрнинг дўстлари қадрдонлари учун ҳам ҳаракат қилишларини такидлашди. Жуда ҳам таъсирли гаплар...

Бугун ЎФА ва ПФЛнинг йил якунларига бағишланган энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Очиғи, бугун ана шу тадбир давомида Диёр Раҳимқуловни ҳам ёдга олиб ўтишларини кутяпман. Зеро, у ортда қолган мавсум ПФЛ ўтказадиган Суперлигада 20та ўйин ўтказиб биттадан гол урган ва голли пас берганди. Октябрь ойининг охири ва ноябрь ойининг бошида Тошкентда ўтказилган U-23 Осиё чемпионати саралашида эса Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси таркибида ҳар уччала турда ҳам майдонга тушган ва битта гол ҳам урганди.

Ушбу видеони тайёрлаш ғоясини илгари сурган ва уни ўзи амалга оширган Нарзуллага ҳам миннатдорчилик билидириб кетишни лозим топдим. Видеони қайта-қайта кўриб Диёржоннинг U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги учта ўйинидан ўзим олган суратларни битта саҳифада ўқувчиларга тақдим этишни лозим топдим. Бу йигит профессионал фаолиятини бошлаганига бор йўғи бир йил бўлганди. Шу сабаб, суратлари кўп эмас. Тимур Кападзе жамоасидаги 3 беллашувдаги суратлар билан Диёрни яна бир бор ёдга оламиз. Дастлаб суратларни оқ-қора қилиб беришни ўйладим. Аммо, унинг ёрқин хотирасини эслаш учун расмларни оқ-қора қилмасликка қарор қилдим. Ҳамма суратлар рангли ҳолатида, борича тақдим этилади...

Тимур Кападзе Тошкентда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозонишни ва олтин медални Диёрнинг ота-онасига олиб боришни ният қилдик деб айтиб ўтди.


Диёр Раҳимқулов U-23 терма жамоасида 20-рақамда тўп тепганди.


Диёр "подкат" билан тўпни рақибдан олиб қўяётган вазият.

Диёржон бутсасининг иплари бўшаб кетган дарвозадаги жамоадоши Ҳамидулло Абдунабиевга ёрдамлашмоқда. Яхши шерик, ажойиб дўст...


Жасур Жалолиддиновнинг пасидан кейин гол урган Диёрнинг қувончи.


Икки дўст Жалолиддиновнинг жаримадан киритган голини нишонлаётган лаҳза...


Доим табассум қилиб юрадиган ўзбек ўғлони бугун орамизда йўқ...


Диёр Раҳимқулов Бангладешга қарши ўйинда бир неча дақиқа майдонда жамоа сардори бўлиб ўйнашга ҳам улгурганди.


Шунча дўстлари ва мураббийлари фақат мақтаб ўтган Диёрни тарбия қилиб вояга етказган ота-онасига раҳмат!


Диёрнинг "Андижон"даги суратларидан ҳам қўйишни лозим топдим. "Андижон"даги расмлари муаллифи - Жаҳонгир Файзуллаев.


"Бунёдкор" академиясида Диёр Раҳимқулов (20), Отабек Жўрақўзиев (11) ва Жасур Жалолиддинов (10)лар битта хонада яшаган. Қадрдон дўстлар голни бирга нишонлашаётган кадр.


Диёр икки қадрдон дўстини ташлаб боқий ҳаёт сари кетди...


Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! Яқинларинг билан жаннатларда дийдорлашиш насиб этсин!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика