RU

Последние новости

10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  7 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  1 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  14 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  6 08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  1 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  3 07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  5 02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  13 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  1 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  3 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  7 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  37 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   3

Диёр Мирзабоев: "Кумиков ЕЧЛда ишлаган мураббий, унга бироз вақт керак холос" Новости

Диёр Мирзабоев: "Кумиков ЕЧЛда ишлаган мураббий, унга бироз вақт керак холос"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдирди.

Ҳозир ҳар қандай фикрим баҳонага ўхшаши мумкин. Барча айбни дарвозабонга ағдармаган бўлардим, у ҳали ёш. Хабарингиз бор, жамоамизга янги мураббий келган. Янги мураббай ўз фалсафасини йигитларга етказиши учун вақт етмаяпти. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозонишни роса хоҳлаган эдик.

- Жамоанинг вазияти оғирлашмоқда, бу вазиятдан чиқиб кета оласизларми?
- Меҳнат қилиб бу вазиятдан чиқамиз. Таркибимиздаги футболчиларни савиясиз демаган бўлардим, жамоамизда олий лига футболчилари ўйнамоқда. Вазиятни тўғрилаймиз.

- Трансфер ойнаси вақтида янги футболчилар олинадими?
- Транфсер ойнаси август ойида очилади. Шартномаси бор футболчиларни ололмаймиз. Кўз остимизга олиб қўйган футболчилар бор, шуларни ўз сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз. Бу трансферлар устида ишлаймиз.

- "Андижон" қачон ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?
- Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқишни ният қиламиз, лекин ниятнинг ўзи камлик қилади. Ишлашимиз керак, фақат меҳнат талаб қилинади. Вақти келиб Виктор Кумиковнинг имзоси билинади. Ҳозир унинг фалсафаси остида ишлаяпмиз.

- Кумиков келгач жамоада ижобий ўзгаришлар бўлдими?
- Ҳар қандай тизимда ўзгариш бўлса ижобий жиҳатлар ҳам бўлади, ёмони ҳам. Кумиков ўз вақтида Европа чемпионлар лигасида ишлаган, тажрибали мураббий. Футболчиларга ўз фалсафасини сингдириш учун вақт керак.

- Захирадан тушаётганлар ҳақида нима дея оласиз?
- Захирадан майдонга тушаётганлар ҳозирча ўйинимизни кучайтира олишмаяпти.

- Кумиков таркибдан қониқаяптими?
- Қишда тайёрлаган мураббий ҳозир биз билан эмас. Таркибни айнан у шакллантирган ва тузган. Кумиков қўл остидаги футболчиларни ўз ўйинига тушириб олиш учун меҳнат қилмоқда.

- Қанот ўйинчилари Азамат Исроилов ва Фарҳод Мираҳматовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозир ўйин тугаши билан бир нарса дейиш қийин. Бугун бизга ўйин видеосини беришади ва биз ўйинни таҳлил қиламиз. Кейин қандайдир фикр билдиришим мумкин.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика