RU

Последние новости

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  15 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛ директорилигига номзодлар пайдо бўлаётгани ёқимли. Лекин биз мураббийларга сим қоқиб бизга овоз беринг деб ялинмаймиз" Новости

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛ директорилигига номзодлар пайдо бўлаётгани ёқимли. Лекин биз мураббийларга сим қоқиб бизга овоз беринг деб ялинмаймиз"

ЎзПФЛ директорлигига номзодлар пайдо бўлаётгани, улар ўз дастурлари бор эканлигини айтаётганлари ёқимли ҳолат. Аслида шундай бўлиши керак.

Бироқ аввал бунинг учун тизим яратиш лозим. Уставга айрим ўзгартиришлар киритиш устида ишлаяпмиз. Келаси йилга ЎзПФЛга директор қандай сайланади, бу иш қандай амалга ошади каби жараёнлар ҳамма учун маълум бўлишини истаймиз.

Мана шу йил сўнгида шу кунгача қилган ишларимиз ва келажакда амалга оширмоқчи бўлган ишларимиз ҳақида ўз дастуримизни берамиз. Ҳозир эса ЎзПФЛ қаттиқ режимда ишлаяпти, дастур учун ажратадиган вақтнинг ўзи йўқ, пандемия сабаб жуда кўп вақт йўқотдик. Қолаверса, жуда мураккаб даврда ташкилотни қабул қилиб олдик. Бундай нолимаймиз, қийин шароитда ҳам бирдек ишлашга тайёрмиз.

IMHOимизча, ҳар йили раҳбарият ўзгаравергани билан барака топилмайди, баъзида ишлаш учун вақт ва имконият керак бўлади. ЎзПФЛ жамоасининг аниқ мақсади ва вазифалари бор, жамоанинг 95 фоизи ёшлардан ташкил топган. Бирламчи вазифамиз йилни амаллаб якунлаб олиш ва келаси йил учун пойдевор қўйиш. Ишонтириб айтаманки, бизнинг дастуримиз рақобатчилар орасида энг яхшиси бўлади ва биз мураббийларга сим қоқиб, бизга овоз беришларини ялинмаймиз. Соғлом рақобатга эса доим тайёрмиз!", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика