RU

Последние новости

15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  0 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  2 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  7 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  2

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"да бор нарсани йўқ қилишди. Бердиев ишини яхши бажарди, раҳбарият эса..." Новости

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"да бор нарсани йўқ қилишди. Бердиев ишини яхши бажарди, раҳбарият эса..."

Спорт телеканалида ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу мулоқот чоғида ПФЛ директорига "Насаф" борасида савол берилди. 

"ПФЛ "Насаф" жамоасига қўлидан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ўтган мавсумда "Суғдиёна" билан ҳам шундай бўлганди. Фақат улар вақтлироқ ҳаракатни бошлаган эди. Охирги турда эса "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаб йўлланмани қўлга кирита олмаганди. "Насаф" халқаро майдонга йўлланмани қўлга киритса қисқа муддатда ОФКдан қайта лицензиядан ўтказиб беришини сўраймиз. Бунда ЎФА ёки ПФЛнинг айби йўқ. 

Клубни иккига ажратадиган бўлсак мураббий Рўзиқул Бердиев ва раҳбарият. Биринчиси ишини яхши бажариб қўйган, жамоаси иккинчи ўринда кетмоқда. Иккинчиси эса бажара олмади. Лицензиялашдан ўтказишда беш тамойил бор. Спорт принциплари, моддий техник база, юридик, иқтисодий ва бунинг ичида бухгалтерлик ҳисоботи ҳам бор.  Клубларимизни энг кўп йиқитадиган нарса бу бухгалтерлик ҳисоботи. Бу ОФК талаб қиладиган нарса. 

Клублар бир йилда икки маротаба аудит текширувидан ўтиши керак. Кейинги мавсумдан буни марказлашган ҳолатда ўтказамиз. Тендер ёрдамида битта аудиторлик компаниясини аниқлаб оламиз. Агар клублар ўзлари ўтказадиган бўлса ўз манфаатларидан келиб чиқиб аудит ёллашади. Бу билан ўзларини алдаши мумкин, аммо ОФКни алдаб бўлмайди. "Насаф" мана шу нарсадан ўта олмади. "Насаф" академия, инфратузилма бўйича аксарият жамоалардан устун. Бу ерда бор нарсани йўқ қилишди", - дейди Диёр Имомхўжаев. 

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика