RU

Последние новости

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  3 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Диёр Имомхўжаев: Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти Новости

Диёр Имомхўжаев: Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти

Охирги вақтларда ўзим ҳақимда кўп гапирдим, бундан уяламан, маъзур тутасиз.

Сирли сентябргача бир нималар билан ўзимни чалғитаётган бўлсам керак. Денгиз кучли тўфон олдидан жуда сокин тусга кириб олганидек, терма жамоа ўйинлари ва сайловлар олдидан футбол денгизи ҳам тинчроқ тургани маъқулмикин...

Бугун мен ундаги моҳир денгизчи ҳақида тўхталишни истадим. Бунгача севимли асарим “Граф Монте-Кристо”ни ёдга оламан. Унинг бош қаҳрамони Эдмон Дантес бир неча йиллик синовлардан сўнг ҳаётининг мазмуни бўлган денгизга қайтиб, бундаги саргузаштлари давомида ўқувчини сеҳрлаб қўяди. Худди унинг каби Хайрулла Ҳамидов ҳам ўз ўрнига қайтди. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Мухлислар Ҳамидовни биринчи галда футбол шарҳловчиси сифатида таниган, унинг ўзи ҳам миллионлар ўйинидан ҳеч қанақасига кечиб кета олмаган.

Энди мен 19 август санасини бир умр ёдимдан чиқармайман. Аввалроқ 12 августда қизлик бўлганим, Ҳамидов ҳам айнан шу санада илк бор оталик бахтига мушарраф бўлгани ҳақида ёзгандим. 19 август куни Испания сафардан қайтиб, қизимни илк бор бағримга босдим. Шу куни ўша машҳур овоз “Спорт” телеканалида жаранг сочди — қўшалоқ байрам.

“Футбол плюс” дастури ҳақида ўрта ёш ишқибозлар жуда яхши билади. Ўз вақтида бу лойиҳа мен қатори минглаб мухлисларни экран қаршисига “михлаб” қўйганди. Тунги футбол ўйинларининг шедевр шарҳи эса биз катта бўлгунимизча гўёки рўёга ўхшаб кетганди. Энди улар давом этади. “Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти. Мен уларни рақамларсиз, фақатгина ўша машҳур мақомлари билан таништираман. Чунки сиз сиз уларни яхши биласиз, уларни танимасликнинг ўзи уят...” Эсладингизми? Мана шу жумлалар энди ТВда яна жаранг сочади. Сиз билган овоз тунги вақтда хонадонингизга кириб боради.

Ўтган йил “Чемпион+” нашрида Ҳамидовнинг футбол журналистлари ҳақида мақоласи босилганди. Бунда газетада фаолият олиб бораётган журналистлар ҳимоячиларга, радиодагилар ярим ҳимоячига, ТВдагилар ҳужумчига қиёсланганди. Мен айтаётган моҳир денгизча ўз вақтида ҳужум чизиғида қатор голлар урган бўлса, қайтишни ҳимоядаги ўйинлари билан бошлади. Кейинроқ “Футбол плюс” лойиҳаси билан ярим ҳимоячига айланди. Ва ниҳоят у ўзининг севимли позициясига қайтди. Энди мухлислари ундан яна чиройли голлар кутади, реалликда урилаётган голларнинг гўзал шарҳи сари орзиқади.

Энди УзРепорт ва “Спорт” ўртасидаги рақобат янада жозибали бўлади. Ўзбекистонлик мухлислар кўҳна қитъанинг энг олди футбол учрашувларида ўзбек тилидаги шарҳларга гувоҳ бўлади. Мана энди бироз камтарроқ кўринган Италия ва Франция чемпионатларига ҳам файз киради. Бу қайтиш ҳаммамизнинг ютуғимиз бўлади.

Бир нарсани тан олиб айтиш керак, ўз вақтида Ахбор Имомхўжаев турган чўққидан йиллар ўтиб Давлат ака Турдиалиев ўрин олганди. Бугун мана шу чўққи ўзининг муносиб давомчисини қарши олган кун. Шарҳловчиликда Ҳамидов, Файзиев деган номлар бор экан, демак авлодлар алмашинуви маромида давом этган деб айтсак бўлади. Орадан йиллар ўтиб юқоридагиларга муносиб ўринбосарлар етишиб чиқаверади деб умид қиламан. Ва етишиб чиқиши учун ҳам моҳир денгизчиларнинг денгизда бўлгани яхши. Ахир орзумандлар улардан илҳомланади, ўрганади, ҳавас қилади.

Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика