Дивок Ориги: "Ливерпуль" офисига келганимда, менга 15 ёшлигимдаги видеони кўрсатишди"
06 авг 2014 18:10
Новости
Дивок Ориги: "Ливерпуль" офисига келганимда, менга 15 ёшлигимдаги видеони кўрсатишди"
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги, ўз жамоаси ҳақида қандай фикрдалигини сўзлаб берди.
"Брендан Рожерс мени сайёрамизнинг энг яхши футболчисига айлантирмоқчи. Жамоа бу мавсумда менга ишоняпти, аммо мен ўз устимда ишлашим керак. Масалан, мен умумий гуруҳда машғулот ўтказмаслигимни билган Жеррард бундан ҳафа бўлди. Старриж билан танишганимдан хурсандман. Аммо, энг ҳайратланарлиси, мен "Ливерпуль" офисига келганимда, менга 15 ёшлигимдаги ўйинларимнинг видеосини кўрсатишди. Мени кузатишган, қизиқишган, буни ҳаммаси оддий нарса эмас. Мен бундан хурсандман. Мен бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан мамнунман. Ҳаммаси олдинда" - дейди белгиялик футболчи.
Комментарии