Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди
		
		18 авг 11:54
        Новости	
	 
				 
				Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди
"Вулверхэмптон" клуби "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан Диого Жотани хотирлади. 
			"Молинью" стадионида катта баннер кўтарилди. Жотанинг беваси Руте Кардозу, онаси Изабель Силва ва отаси Жоаким Силва буни трибунадан туриб кузатди. Кейин жамоалар 1 дақиқа сукут сақлади. Жотанинг суратини дастурномага ҳам жойлашди ва 18-дақиқада мухлислар унинг рақамига атаб олқишларни тиндирмади.
Жота 2017 йилдан 2020 йилгача "бўрилар" таркибида ўйнаб, 131 ўйинда 44 та гол урган ва Премьер-лига, Европа Лигасига чиқишга кўмаклашган. 2020 йилда 41 миллион фунт эвазига "Ливерпул"га ўтган ва Англия чемпионлигини қўлга киритган. У "Вулверхэмптон" Шон-шуҳрат залига киритилди.



Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии