RU

Последние новости

01:30Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  70 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  53 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

"Динамо" - "Хоразм". Анъана давом этадими? Новости

"Динамо" - "Хоразм". Анъана давом этадими?

Про-Лига 5-тури доирасидаги эътиборли учрашувлардан бири Самарқандда “Динамо” ҳамда “Хоразм” жамоалари ўртасида кечади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихи анча йиллар аввал бошланган.

МАВСУМНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШДИ?

Ушбу жамоалар Про-Лига баҳсларини омадли бошлашди дейиш қийин. Айниқса, “Динамо” 3 ўйиндан кейин ҳали ғалаба нималигини билгани йўқ. Александр Ежов қўл остидаги “Хоразм” эса 2 марта мағлубиятга учраган бўлсада, “Орол”ни мағлуб этди, “Норин” билан баҳсда эса 1 очкони қўлга киритди.

“Динамо”нинг Про-Лигадаги натижалари:
1-тур: Норин – Динамо – 0:0
2-тур: дам олди
3-тур: Динамо – Машъал – 0:1
4-тур: Истиқлол – Динамо – 2:1
5-тур: Динамо – Хоразм

“Хоразм”нинг Про-Лигадаги натижалари:

1-тур: Шўртан - Хоразм – 5:1
2-тур: Хоразм – Орол – 4:1
3-тур: Андижон – Хоразм – 3:1
4-тур: Хоразм – Норин – 1:1
5-тур: Динамо – Хоразм

УЧРАШУВНИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Про-Лига 5-тур доирасидаги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди. Унга кўра, Самарқандда ўтадиган “Динамо” – “Хоразм” учрашувини бошқариш нукуслик Исҳоқ Ибрагимовга топширилди.

Про Лига. 5-тур.
28 апрель (шанба)
“А” гуруҳи
“Динамо” – “Хоразм”
Ҳакамлар:
И.Ибрагимов (Нукус), Б.Канназаров (Нукус), Ж.Сарсенов (Нуус).
Назоратчи – А.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Р.Толипжонов.
Учрашув бошланиш вақти: 17:00
Чипта баҳоси: 7 000 cўм.


ТАРКИБДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БОР?

“Динамо” ҳимоячиси Виктор Григорьев “Машъал”га қарши учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Тиббий кўрикдан сўнг, ҳимоячи жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Футболчининг тикланиб майдонга қайтиши учун бир ойдан зиёдроқ вақт талаб этилади. Энди ушбу ҳимоячи камида 6 та турни ўтказиб юборади.

Кубок баҳсида жароҳат олган жамоа сардори Илҳом Юнусов эса яна сафга қайтиши кутилмоқда.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ: УСТУНЛИК «ДИНАМО»ДА

«Динамо» ва «Хоразм» жамоалари чемпионат баҳсларида шу кунгача умумий 16 маротаба рўбарў келган бўлиб, бу баҳсларнинг 9 тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган бўлса, 5 тасида дуранг, 3 тасида эса урганчликлар зафар қучишган. Эътиборлиси, «Хоразм» клуби ўз тарихида умуман “Динамо” жамоасини Самарқандда мағлуб эта олмаган. Фақатгина икки марта дуранг қайд эта олган. Кўрамиз, “Динамо” бу ёқимли анъанани бу сафар ҳам давом эттира олармикан?

Қуйида ўзаро ўйинлар натижаси билан танишинг:


1996 йил, 30 июнь. 13-тур.
«Динамо» - «Динамо-Урганч» - 4:0
Голлар:
Ҳамза Жабборов 38, 84, Иззат Файзуллаев 48, 72
Самарқанд, «Динамо» стадиони 3 000 томошабин

24 август. 18-тур
«Динамо-Урганч» - «Динамо» - 0:1
Гол
: Дмитрий Роман, 79-пен.
Урганч, 9 000 томошабин.

1997 йил, 19 апрель. 8-тур
«Афросиёб» - «Хоразм» - 4:1
Голлар
: Ҳамза Жабборов 21, 37, 62, Олим Тиллаев 81 – В.Баранов 72.

27-тур, 30 сентябрь.
«Хоразм» - «Афросиёб» - 1:0
Гол
: А.Голиков, 61

1999 йил, 6 июнь. 13-тур
«Динамо» - «Хоразм» - 5:3
Голлар
: Олег Дачев 11, Илҳом Шарипов 50, Сарвар Шарипов 58, Равшан Бозоров 68, Жаъфар Ирисметов 80 – Владимир Баранов 29, 47, Аркадий Чичельницкий 88.

18-тур. 14 август
«Хоразм» - «Динамо» - 1:1


2000 йил, 1 апрель. 4-тур
«Хоразм» - «Динамо» - 1:0


35-тур. 22 сентябр
«Динамо» - «Хоразм» - 3:1
Голлар
: Ҳамза Жабборов 28, 35, Темур Облоқулов 32 – Вали Султонов 42.

2006 йил, 1 апрель. 4-тур.
«Динамо» - «Хоразм» - 1:0
Гол:
Дилшод Шарофутдинов, 85.
Самарқанд, 8 500 томошабин.

27-тур. 15 октябрь.
«Хоразм» - «Динамо» - 0:4
Голлар:
Руфат Исроилов 17, Дилшод Шарофутдинов 42, Баҳодир Насимов 45, Мурод Ҳамроев 56.
Урганч, 500 томошабин.

2009 йил, 22 март. 3-тур
«Динамо» – «Хоразм» 1:1
Самарқанд. 6256 томошабин.

Голлар: Илҳом Юнусов (55) – Шерзод Раимжонов (35)

15 октябрь. 28-тур.
«Хоразм» - «Динамо» - 3:1
Урганч. 9351 томошабин.
Голлар
: А.Бобожонов (21, 47), Р.Қурбонбоев (40) - Ж.Ибрагимов (90).

2010 йил, 13 март. 1-тур.
«Динамо» - «Хоразм» 1:1
Самарқанд, 10 112 томошабин.
Голлар
: Жаъфар Ирисметов (48) – Илёс Хаиров (30).

2010 йил, 23 октябрь. 30-тур.
«Хоразм» - «Динамо» - 1:1
Голлар: 
И.Хайров 23 – О.Тайлоқов, 58.

Биринчи Лига. 5-тур. 2016 йил.
26 апрель (сешанба)
«Хоразм» – «Динамо» – 1:2
Урганч, 1277 томошабин.
Голлар: 
Темур Бекчонов (23, пен.) – Алексей Николаев (44), Бобур Абдуллаев (86, авт.).

Биринчи Лига. 32-тур. 2016 йил.
15 октябрь (шанба)
«Динамо» – «Хоразм» – 3:0
Cамарқанд, 866 томошабин.
Голлар:
Омаджон Тайлoқов (11), Амиржон Сафаров (33, 75).

 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика