RU

Последние новости

18:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  12 18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  3 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0

"Динамо": Хайрия тадбири ўтказилди Новости

"Динамо": Хайрия тадбири ўтказилди

Йил давомида бир қатор хайрли ишларга қўл уриб келаётган «Динамо» клуби, хайр ва савоват ойи саналмиш муқаддас Рамазон ойида яна бир хайрли ишга қўл урди.
Шанба куни клуб қароргоҳида ифторлик дастурхони ёзилди.

Ушбу хайрли тадбирда фахрий меҳмонлар қаторида Самарқанд шаҳридаги 10-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди. Ушбу тадбир ўтказилишидан мақсад, меҳрга ташна болаларга байрам ташкил этиб бериш билан бирга «Соғлом бола йили» давлат дастури асосида келажагимиз бўлмиш ушбу ўғил-қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт анжомлари билан таъминлаш эди. Маросимнинг биринчи қисмида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари «Динамо» жамоаси аъзолари билан кўргазмали ўйин ўтказишган бўлишса, сўнг «Динамо» стадионида экскурсия ташкил этилиб, ўйингоҳда футболчилар билан бирга эсдалик учун суратга тушишди.

Тадбирнинг асосий қисми эса ифторлик дастурхони атрофида ўтиб, маросимда йиғилган фахрий меҳмонлар, клуб раҳбарлари ва футболчилар Меҳрибонлик уйининг 40 нафар тарбияланувчиларига футбол билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт формалари ва эпикировкаларини совға қилишди. Шунингдек, «Динамо» клуби футболчилари дастхати ва рамзи туширилган футболка ва тўп топширилди.

«Мен келажакда футболчи бўлиб етишишни орзу қиламан» - дея гап бошлади тадбирда иштирок этган 10 ёшли Давлатбек.

«Севимли «Динамо» жамоамизнинг бизга бўлган эътиборидан бошимиз кўкка етди. Футболчиларга қарши ўйин ва «Динамо» стадионидан катта таассуротлар олдик. Совғалар ва мана шундай байрам учун ташкилотчиларга раҳмат айтамиз» - дейди Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси.

Маросим сўнггида эса ўтганлар ҳақига тиловат қилиниб, дуога қўл очилди. Ўз навбатида болалар уйи ва клуб футболчилари ўртасида мана шундай учрашувларни тез-тез ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика