RU

Последние новости

16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  0 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  3 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  2 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  17 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  12 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди Новости

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Янги мавсумда ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилган “Динамо” жамоаси Тошкентда бошлаган 4-йиғини доирасида “Бунёдкор” жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушди.

“Бунёдкор” футбол академияси ўйингоҳида кечган учрашувда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев сингари, “Бунёдкор” бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 8-дақиқада Владислав Нуриевнинг голи эвазига ҳисобни очишди, 1:0.

Бу голдан кейин ҳужумкорликни оширган самарқандликлар 15-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. “Бухоро” жамоасидан “Динамо”га келиб қўшилган Нозим Умуров ўз голи билан мувозанатни тиклади, 1:1.

Иккинчи бўлим ҳам тенгкурашлар остида ўтган бўлса-да, Даврон Файзиев томонидан захирадан майдонга туширилган футболчилар “Динамо”нинг ўйиндаги ғалабасини таъминлашди. 72-дақиқада тажрибали яримҳимоячи Дилмурод Каримовнинг йўллаган зарбаси ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди.

Ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади ва “Динамо” янги мавсум доирасидаги 4-йиғин ғалаба билан бошланди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 10 февраль куни Қозоғистоннинг “Қирон” клубига қарши ўтказади.

8 февраль (жума)

Назорат учрашуви. Тошкент

«БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2 (1:1)

Голлар
: Владислав Нуриев 8 - Нозим Умуров 15, Дилмурод Каримов 72.

«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Эргаш Исмоилов, Анвар Ғофуров, Нодир Мавлонов, Дилшод Аҳмадалиев, Суҳроб Иззатов, Луфтулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Жасур Жалолиддинов, Шавкат Саломов, Владислав Нуриев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Баҳриддин Муйдинов, Бобур Фарҳодов, Саҳоб Жўраев, Сардор Азимов, И.Султонов, Дониёр Абдуманнонов.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев, Дамир Темиров, Нозим Умуров, Сардор Эминов, Комил Шарофутдинов, Амиржон Сафаров, Воҳид Шодиев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Раимов, Жасур Уринов, Миркомил Локаев, Шерзод Жалилов, Обид Ҳакимов, Дилмурод Каримов, Қадамбой Нурметов, Санжар Баротов, Темур Шарипов, Суннатилла Абдуллажонов, Жасур Ашуров.




Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика