RU

Последние новости

18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  1 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  1 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  3 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  9 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9

"Динамо" таништирув маросими ва конференция ўтказди ФОТО Новости

"Динамо" таништирув маросими ва конференция ўтказди ФОТО

“Динамо” жамоаси янги футболчилар тақдимоти ва мухлислар билан учрашув ўтказди.


Айтиш лозимки, шу кунги маросим фақат тақдимот эмас, очиқ давра суҳбати ва мавсум олди йиғилган долзарб савол-жавоблар билан ўтди.

Шу кунги тадбирда “Динамо” жамоасининг барча футболчилари, мураббийлари иштирок этиб, янги футболчилар кенг оммага таништирилди. Журналистлар ҳамда мухлисларда жамоа футболчилари ва мураббийларга ўз саволлари билан мурожаат этиш имконияти бўлди.

Самарқанддаги “Бизнес Центр” биноси залида ўтган конференцияда юзга яқин иштирокчи қатнашди. Тақдимотда дастлаб “Динамо” клуби бош менежери Илҳом Шарипов сўзга чиқиб, мухлисларга жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ва таркиби борасида ахборот берди ва жамоага келиб қўшилган 9 нафар янги футболчиларни таништирди.

Жумладан, Шоҳруҳ Эшбўтаев 1-рақамни, Илҳом Юнусов 7, Виктор Григорьев 50, Азизбек Суюнов 70, Арам Маркарян 90, Мирзабек Жониқулов 24, Марадона Сафаров 19, Муйдин Мамазулумов 10, Зоҳир Қўзибоевга эса 28-рақамли футболка топширилди.

“Янги мавсум тайёргарлигини икки босқичда Самарқанд ва Тошкентда ўтказдик. Таркибимизни имконқадар кучайтиришга интилдик. Қўл остимиздаги йигитлар билан бош вазифамиз Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз” – деди Илҳом Шарипов.


Ўз навбатида футболчилардан жамоа сардори, самарқандлик тажрибали яримҳимоячи Илҳом Юнусов, Жасур Азимов, ҳимоячи Виктор Григорьев, ҳужумчи Зоҳир Қўзибоевлар сўзга чиқиб, жамоа мавсумга тайёр эканлиги, клуб олдидаги бош вазифа – Суперлигага қайтиш эканлигини таъкидлаб, мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларига ваъда беришди.

Савол-жавобларга бой ўтган тадбирда фахрий ва фаол мухлислардан Муродулло ҳожи Қаршиев, Абдуманнон Ҳакимов, Ўктам Жамолов, Искандар Хусаинов, Абдуғани Облоқулов, Зокир Қаюмов, Файоз Ганиевлар сўзга чиқиб, “Динамо” жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлашларини маълум қилиб, долзарб мавзуларни кўтаришди. Самарқанднинг яна бир жамоаси “Шердор” клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ҳам сўз олиб, жамоанинг бу йилги мақсади “Динамо”га самарқандлик ёш футболчиларни етказиб бериш эканлиганлигини айтиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, “Самарқанд” телеканалидан журналист Дилмурод Дўстмуродов, “Зарафшон” газетасидан Дилмурод Тўхтаев, “СТВ-Самарқанд” телеканали ва бошқа нашр мухбирлари стадионда яратиладиган шароитлар, клубнинг ҳозирги ҳолати ва мақсади, бу йилги чипталар нархи ва ўйинларнинг вилоят телеканалларида трансляция қилиши борасида муҳим саволларни ўртага ташлашди.

Ўз навбатида вилоят футболи мутасадди раҳбарларидан Бахтиёр Жўраев журналист ва мухлислар саволларига жавоб қайтараркан, “Динамо”га ҳомийлар томонидан шароитлар яратиб берилаётганлигини айтиб, стадионда чипта баҳосини қайтадан кўриб чиқишни ва “Динамо”нинг Про-Лигадаги уй учрашувларини вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиш борасида ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Қизиқарли савол-жавоблар, очиқ давра суҳбати, конференция шаклида ўтган тақдимот маросимида йиғилганлар жамоага янги мавсумга омад ва зафарлар тилашди.


“Динамо” клуби Матбуот хизмати.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика