RU

Последние новости

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

"Динамо" қайтиши керакми ёки йўқ? Новости

"Динамо" қайтиши керакми ёки йўқ?

Кеча футбол сайтларида самарқандлик мухлислар томонидан ёзилган мурожаат чоп этилди.

"uff.uz" ва сайтимиздаги фикрлар билан танишиб чиқар эканман. Кўпчилик бундан норози бўлганига амин бўлдим. Кўпчилки мақолани атайин ёздиришди деб ўйлади. Бу мақолага ҳеч қанақасига ПФЛ буюртма бермаган. ПФЛга қолса ҳеч қачон ўз регламентини бузмаса. Аммо ҳар қаердан келадиган илтимослар, ўзбекчилик ПФЛдаги регламентни аллақачон ўз изидан чиқариб юбориб бўлди. Бутун дунёда олий лига билан хайрлашган жамоа билади, кейинги йил 1 лигада ўйнашини. Биринчи лига ғолиби эса юқори лигада фаолият олиб боришини. Лекин бизда эмас.

"Обод"нинг стадиони йўқ, унга олий лигада нима бор деётганларга битта савол. "Пахтакор", "Нефтчи", "Навбаҳор", "Қизилқум", "Бунёдкор", "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоаларининг хусусий стадионлари борми? Йўқ, албатта. Биз бу жамоаларни уй ўйинларини ўтказадиган стадионларини биламиз, лекин уларнинг бари ижара асосида клубларга хизмат қилади. "Обод" янгилик яратаётгани йўқ. Клуб арзимаган пул билан олий лигага чиқди. Ёш мураббийга имконият беряпти. Таркибига маҳаллий футболчиларни жалб этди. Меҳнат қилди. Шундай экан, нима учун меҳнатнинг роҳатини кўрмасин. Агар биринчи лигадан чиқадиган жамоалар эртага нима қилишларини билмай ўтираверсалар, биринчи лигани ўтказишдан мақсад нима? Хуллас, "Динамо" олий лигада қоладими ёки йўқми бу бошқа масала, аммо "Обод"га тегиш керак эмас. Қатнашсин олий лигада, 2 йил бўладими бир йилми фарқи йўқ. Аслида Тошкентга битта ўртамиёна жамоа жуда ҳам зарур. Бу ерда "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг асосий таркибига кира олмаётган футболчилар учун трамплин вазифасини бажариши мумкин. Яхши истеъдодли футболчилар кўп, лекин уларнинг барини на "Бунёдкор", на "Пахтакор" ўз таркибига сиғдира олмайди. Вилоят жамоаларига берай деса, улар уддалай олса олмаса, ҳокимиятга берган вадаси бўлади. Ёш футболчидан кўра, у шохдан, бу шохга қўниб юрувчи футболчиларни маъқул кўришяпти. "Обод" мавзусини ёпамиз, "Динамо"га кўчдик.



"Динамо"ни олий лигада қолиши учун жамоалар сонини 18тага етказиш керак. Бундай ҳолда "Оқ-Тепа" ёки 2007 йил бўлгани каби, 2016 йилга кафолат хатини берса, бирон бир бошқа вилоят жамоасини элитага қайтариш мумкин ("Олмалиқ" мисолида). Сурхондарё ёки Хоразмдан жамоа қилса бўлади. Лекин... Лекин шундаки, 1 йил аввал 14та жамоа ўз сафига яхши футболчи топа олмаган бир пайтда, 18та жамоа нима қилади? Фаолиятини тугатган футболчилар яна катта саҳнага қайтадиларми? Ёшларга имкон беряпмиз, асосий эътибор маҳаллий футболчиларг қаратилган деган чўпчакларга вилоят мутасаддилари қачонгача ишонадилар ҳайронман. Шунча йиллардан бери лағмон илиб келаётган олий лига клублари раҳбарларини ўз вазифасидан озод этиладиган пайт аллақачон келди.

Мураббийга лицензия берилади, футболчи асосий таркибдан ўрин олиш учун камида 10/12 йил давомида билим олади. Матбуот котибини журналистикадан хабари бор. Шифокорнинг дипломи бор тўғрими? Лекин 16та клубнинг 4тасининг бошқарувчисида билим борми, йўқми? Айнан мана шундай "мутахассислар"нинг ишбилмаслиги туфайли биз ва сиз жабр чекяпмиз. Самарқандлик мухлислар бошларини эгиб умид билан шу хатни ёздилар. Уларга шу керак деб ўйлайсизми? Ёки "Сўғдиёна" ва "Андижон"га керакми? Улар ҳам исташади, бошқа мухлислар олдида гердайиб юришга. Аслида биз яхши футболчи эмас, яхши мутахассис йўқ. Яхши футболчи, қишлоқлардаги яхши футболчини кўра билади.

Икки кундирки, "Динамо"нинг ашаддий мухлиси қўнғироқ қилади. Жуда-жуда истаяптики, "Динамо" яна олий лигада ўйнаса. Футболсиз қолмайлик дейди. Агар бизда олий лигадан ташқари, биринчи лигага ҳам жиддий эътибор қаратилганида балки у бундай демасди. Чунки мухлис биринчи лигани, лига деб ҳисобламайди. Нафақат мухлис, баъзан ўзимиз ҳам назарга олмаймиз бу лигани. "Динамо" олий лигада қолди ҳам дейлик, уни ичидаги мутахассис кучайиб қолмайдику. Кучайиб қолганда "Сўғдиёна" ва "Андижон"да кучаймасмиди? Шунча пул билан "Бухоро" битта мактаб қилдими? "Олмалиқ" ва "Металлург" сўнгги 10 йилликнинг молия бўйича энг стабил жамоалари ҳисобланадилар. Тўғри, бу йил бироз қийинчилик бўлди. Нега аввалги йилларда болалар футболига, маҳаллий мутахассисларга эътибор қаратилмади? Саволлар кўп. Жавоби эса битта, вилоятларда, шаҳарларда футбол федерацияларининг деярли ўрни йўқ. Клублар уларга бўй сунмайди, улар ўз билгани билан, клуб ўз билгани билан ишлайди.

18та жамоа қила олмаймиз. "Динамо"ни эса кейинги йил яхши ҳомийга эга бўлади дейишяпти. Ҳаттоки, олий лигада қолишини ҳам ишонч билан айтишяпти. Лекин нима ўзгаради? Балки бизда ҳам Европа клубларида бўлгани каби, бошқарувчиликка мутахассислар ўз номзодини қўядиган пайт келгандир. 4 йилда бир сайлов бўлсин, хусусий бўлмаган клубга дастури бор мутахассис ўз номзодини илгари сурсин. Хусусий клуб шундоқ ҳам пулини қандай ишлатишни билади. Ўмаришдан наф йўқ, ўзиники.



Яқинда битта танишим ўз клуби билан бўлган ҳолатни ачиниб айтиб берибди. Раҳбарият сенга 20 млрд сўм бераман, қандай жамоа тузасан деса, Ўзбекистондаги энг яхши футболчиларни чақираман дебди. Ўзимга эса кўтармасига "Каптива" берасиз деган. Шу билан пул тамом. Абдуллани ким уйлантиради... Абдуллани билмадим-ку, ўғли ёки қизини албатта тўйини қилиб беради. Академияни ким қуради, структурани ким ривожлантиради. Маҳаллий кадрларни ким ўқитади? Менимча катта холаси...

Йил бошида ҳакамлар ўқув-йиғин машғулотини ўтказиш учун ҳорижга боришни одат қилишди. Клубларимиз эса футболимизга берилаётган эътибор натижасида, камида бир маротаба ҳорижда бўладилар. Академияси борлар бир йилда камида 2та турнирга чиқиб келишади. Ҳудди шундай, клубдаги бошқа бўлим вакилларини ҳам ҳорижга чиқариш керак. Осиё чемпионатлари бор. Матбуот котиби борсин, маркетинг бўлими вакили борсин. Футбол мактаби директорлари борсин. Тағин ҳам бизда футбол академияси бўлиши шарт деган банд йўқ. Аксар клублар ўзига яқин футбол мактабини номига оталиққа олишади. Яқинда олий лигада катта режалар тузаётган жамоанинг болаларини бир маҳаллада кўриб қолдим. Уялиб кетдим. 18 нафар 10 ёшли болакайлар 3 хонали ховлини ижарага олиб Тошкентдаги турнирда иштирок этишаётган экан. Буни "ит ётиш, мирза туриш" дейдилар. Бундан 1 ой аввал ўша клуб раҳбари билан бўлган суҳбатни эсладим, лағмон хона...

Эътибор беринг, битта клуб борми ҳозир қарзим йўқ деб кўксига урадиган? 80% футболчилар билан ҳисоб китоб қилинмаган, агар ундан кўп бўлмаса. Йил бошида 50-200 миллионлаб вада қилишга қилиб қўядиган клублар, йил сўнггида ўша пулни топиб бера олмайди. Кўрпага қараб оёқ узатинглар ахир. 10-15 миллион бер, давомий бўлсин. Йўқ пулларни вада қилаверишади. Футболчилар ҳам ишонаверади. Ундан бунга, бундан унга. Бу на клубга, на футболчига фойдаси йўқ.

Хуллас гапирай деса гап кўп. Оддий мисол коллеж ва институт талабаси завод ва фабрикаларга ишга юборилади. Нима учун клубларга ёш мутахассисларни юбормаймиз? Президентимиз бежизга айтмайдилар, ёшларга имкони беринг, ёшларга деб. Ундан кейин клубларда ўтирган раҳбарчаларимиз ёшлардан маслаҳат олишни ўзларига эриш деб биладилар. Баъзи клуб раҳбарлари эса олдида оқаётган сувни қадрига етмайди.

"Динамо" олий лигада қоладими ёки йўқми, буни регламент эмас вақт кўрсатади. 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган қуръани кутамиз...

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика