RU

Последние новости

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  30 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  276 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  4 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди Новости

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказди.

«Динамо» стадионида кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси Биринчи лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган «Жомбой»га қарши майдонга тушишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда «Динамо» рақибидан тажриба бобида устун эканлигини кўрсатди. Жасур Ҳасановнинг узатмасини Темур Усмонов голга айлантириб, ҳисобни очган бўлса, 4 дақиқа ўтиб, Сардор Эминовнинг тўп оширишини яна ўша Усмонов голга айлантириб, дубль қайд этди. 68-дақиқада Темур Исмоилов фарқни учтага оширган бўлса, 72-дақиқада Шохруҳ Абдураҳмонов жарима майдони ташқарисидан ажойиб голга муаллифлик қилди – 4:0.

Маълумот учун, «Динамо» Про лига 1-турида 24 март куни Самарқандда «Янгиер» клубини қабул
қилади.

17 март (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд
«Динамо» - «Жомбой» - 4:0
Голлар:
Темур Усмонов 60, 64, Темур Исмоилов 68, Шохруҳ Абдураҳмонов 72.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Ҳумоюн Шербўтаев, Сардор Эминов, Тимур Ҳакимов, Акмал Козимов, Михайло Удод.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Жамшид Ҳасанов, Темур Усмонов, Темур Исмоилов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Ғолиб Сарибоев, Сирож Мелиев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика