"Динамо": Нигериялик легионерлар ортига қайтиб кетди
21 июл 2013 21:22
Новости
"Динамо": Нигериялик легионерлар ортига қайтиб кетди
Хабар бериб ўтганимиздек "Динамо" сафида икки нафар нигериялик футболчилар кўрикдан ўтаётган эди.
Бугун Тошкентда йиғинни бошлаган самарқандликлар таркибида ҳозирча жиддий ўзгариш амалга оширилмади. Хабарларга кўра маълум муддат кўрикда бўлган ушбу легионерлар мураббийлар штабига маъқул келмади ва клубни тарк этган. Энди жамоага янги легионер келиши кутилмоқда. Жамоа йиғин доирасида учта назорат учрашуви ўтказади ва улардан биринчиси 23 июлда "Пахтакор" га қарши бўлиб ўтади. Жамоага ҳозирча аввал келиб қўшилгандан бошқа футболчилар келиб қўшилмаган. Эртага жамоа таркибида яна бир қатор янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.
Комментарии