RU

Последние новости

13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  2 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  0 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  8 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  4 11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  13 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  6 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2 10:03Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди  42 09:30Corriere dello Sport «Атлетик»ка қарши учрашувда «Рома»нинг асосий ҳужумчиси ким бўлишини тахмин қилди  9 08:52«Динамо»га қарши учрашувдан сўнг Аббосбек Файзуллаев фикр билдирди  1 08:24«Атлетико»ни EЧЛдан чиқариб юборган Анчелотти матбуот анжуманида нималар деди?  21 07:55«Қўқон-1912» таништирув маросимини ўтказди  0 07:27EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 03:55ЕЧЛ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  98 03:45ЕЧЛ. "Реал" пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди! "Арсенал" ва "Астон Вилла" ҳам чорак финалда  265

Суперлига. "Нефтчи" "Динамо"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланиб олди Новости

Суперлига. "Нефтчи" "Динамо"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланиб олди

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури доирасидаги "Динамо" — "Нефтчи" ўйини бўлиб ўтди.


"Динамо" - "Нефтчи" 0:1
10 март 2024. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 17:15
Бош ҳакам:
Фирдавс Норсафаров.
Қанот ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Артём Калинин.
Захира ҳакам: Тўрабек Суюнов.
ВАР ҳакам: Рустам Лутфуллин.
АВАР ҳакам: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Гол: Аббос Ғуломов 51, - 0:1 (Нсунгуси Эффионг).

"Динамо": 13. Равшанбек Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (21. Анваржон Хожимирзаев, 58), 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Франсис Нарх (6. Артём Сокал, 13), 8. Ҳислат Ҳалилов, 9. Ҳумоюнмирзо Иминов (23. Фарруҳ Икромов, 58), 10. Жоэл Кожо (35. Эммануэл Ягр, 85), 17. Салим Мустафоев (с), 20. Ратиньо, 22. Санжар Шоаҳмедов, 44. Душан Мийич.
Захира: 1. Фарҳод Раҳматов, 11. Дамир Темиров, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 30. Абубакир Мўйдинов, 77. Воҳиджон Оқбўтаев.

"Нефтчи": 35. Санжар Қувватов, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Жасур Жалолиддинов (23. Диёр Туропов, 46), 9. Ҳусайн Норчаев (77. Билолхон Тошмирзаев, 46), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (18. Михай Роман, 90+4), 19. Мирзоҳид Ғофуров (c), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсинжон Убайдуллаев, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 70. Аббосжон Ғуломов (55. Манучеҳр Сафаров, 84), 99. Эффионг Нсунгуси (10. Шоҳруз Норхонов, 84).
Захира: 45. Акбар Тўраев, 3. Жалолиддин Жумабоев, 14. Хуршид Муҳторов, 17. Санжар Қодирқулов, .

Огоҳлантиришлар: Зоир Жўрабоев 34, Одилбек Абдумажидов 65, Муҳсин Убайдуллаев 70, Билол Тошмирзаев 83.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+5. Ўйин тугади. "Динамо" - "Нефтчи" 0:1.

90+4. Ўзгариш. "Нефтчи". Қаҳрамонов ўрнига Михай Роман тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. "Динамо" гол уриш учун бор кучи билан ҳужумга ўтмоқда

85. Ўзгариш. "Динамо". Кожо ўрнига Ягр тушди

84. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Аббос Ғуломов ва Нсунгуси ўрнига Сафаров ва Норхонов тушди

83. Огоҳлантииш. "Нефтчи". Билол Тошмирзаев

76. Зарба! Ратиньонинг кучли зарбаси рекошет ҳосил қилиб ноаниқ кетди!

73. Ғуломҳайдар Ғуломов жароҳат олган. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда

70. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Муҳсин Убайдуллаев

66. Хавфли вазият. Анваржон Ҳожимирзаевнинг йўллаган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди...

65. Огоҳлантириш. "Динамо". Одилбек Абдумажидов

58. Ўзгаришлар. "Динамо". Улуғбек Абдуллаев ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев, Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди

53. Жарима зарбаси амалга оширилди. Бу вазиятда Диёржон Туропов боши билан тўпни дарвозага йўллади. Аммо, ноаниқ чиқди

51. ГОЛ! Аббос Ғуломов Эффионг томонидан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди - 0:1

47. Зарба! Билолхон Тошмирзаев кучли зарба берди. Бироқ, унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Жалолиддинов ва Норчаев ўрнига Туропов ва Тошмирзаев тушди


45+4. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

34. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Зоир Жўрабоев

31. Хавфли вазият! Салим Мустафоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Анваржон Ғофуров дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди!

25. Ўйин тенгкурашлар остида давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ 0:0

22. Қаҳрамоновнинг жаримадан узатган тўпини Ягудин ушлаб олди

15. УХХХ! Хавфли вазият! Мирзоҳид Ғофуров чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза ёнига тўпни узатди, Норчаев тўпга зарба бера олмади, ҳимоячи жамоасини қутқарди! 

13. Ўзгариш. "Динамо". Нарх ўрнига Сокал тушди. Нарх ўйин бошидаги олган жароҳати туфайли майдонни тарк этди

11. Зарба! Ратиньонинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди

8. Бугун "Нефтчи" сафида Боян Цигер ва Кэтэлин Карп кичик жароҳатлари боис майдонга туша олишмаяпти

6. Жалолиддинов жарима тўпи ишлади, Мустафоев уни йиқитди. Жаримадан Жасурнинг ўзи зарба берди, тўп жонли деворга тегиб қайтди

5. Зарба! Кожонинг узатган тўпини Нарх дарвозага йўллади, ноаниқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:15да бошланади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика