RU

Последние новости

00:40ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  32 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  24 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2 ёхуд Шиховдан «дубл». «Ўртоқлик ўйини»га ўхшамаган қарама-қаршилик ҳақида Новости

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2 ёхуд Шиховдан «дубл». «Ўртоқлик ўйини»га ўхшамаган қарама-қаршилик ҳақида

20 июлдан Тошкентда йиғин бошлаган «Динамо» жамоаси иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бўлди.
Азалий рақиблар саналмиш Самарқанд ва Фарғонанинг бош жамоалари ўртасидаги Қибрайда ўтган учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлган бўлсада, жамоалар анча муросасиз ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Шу куни Равшан Ҳайдаров ҳам, Амет Мемет ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Учрашув водийликларнинг ҳужумлари остида бошланди. Натижада ўйиннинг 35-дақиқасида фарғоналиклар етакчисига айланиб бораётган Сардор Мирзаев «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.

Иккинчи бўлим эса кўҳна шаҳарликларнинг ҳужумлари остида бошланди ва Ҳайдаров шогирдлари буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Жамоага янги қўшилган футболчи Санъат Шихов дастлаб 50-дақиқада икки ҳимоячини ортда қолдириб ҳисобни тенглаштиришга эришди, 1:1.

Орадан уч дақиқа ўтиб яна Санъатнинг ўзи қанотдан етказиб берилган тўпни бош билан «Нефтчи» дарвозасига киритиб, «Динамо»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.

Ушбу голдан кейин Амет Мемет шогирдлари анча «жонланишди». Мансур Саидов, Ғулом Урунов, Зайниддин Тожиевларда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди. Ниҳоят, мувозанатни тиклаш чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иқбол Акрамовга насиб этди. Айнан унинг 85-дақиқада Игорь Михайлов дарвозасининг ишғол этиши баҳснинг жанговор дуранг билан якунланишини таъминлади, 2:2.

Назорат учрашуви. Қибрай стадиони.

25 июль (пайшанба)

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2

Голлар: Санъат Шихов 50, 54 – Сардор Мирзаев 35, Иқбол Акрамов 85.

«Динамо»: И.Михайлов, А.Абдуллаев (А.Бозоров, 46), А.Холмуродов (Э.Маматказин, 46), О.Нурбоев, А.Агалиев, К.Шарофутдинов, О.Тайлоқов, С.Сайфиев (А.Набиев, 46), С.Шихов (Э.Магдиев, 60), А.Бобожонов (Т.Мирзаев, 46), Ф.Шотурсунов (Д.Жабборов, 80).

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 28 июль куни «Олмалиқ» клубига қарши ўтказади. Шундан сўнг жамоа 29 июль куни Самарқандга қайтиб, 14-тур доирасидаги «Қизилқум»га қарши баҳсга тайёргарлик кўради.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика