RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  17 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

"Динамо": Назорат ўйинлари ва янги футболчилар ҳақида Новости

"Динамо": Назорат ўйинлари ва янги футболчилар ҳақида

Айни паллада Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик босқичи доирасидаги иккинчи йиғинни ўтказаётган «Динамо» жамоаси бир қатор назорат учрашувларини ўтказиб, унда янги футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.
Жамоамиз ПФЛ Кубогида иштирок этмаётган бўлсада, Олий Лига клубларига қарши бир қатор назорат ўйинларини ўтказмоқда. Хусусан, вакилларимиз 15 февраль куни Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўйин ўтказишган бўлишса, 16 февралда «Сўғдиёна»га қарши ўйинга тушишди. Наманган клубига қарши ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, асосон ёш футболчилар тўп сурган Жиззах жамоасига қарши ўйинда эса 0:2 ҳисоби қайд этилди.

Ҳозирда Тачмурод Агамуродов қўл остидаги жамоада бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Жумладан, улар орасида Максимилиан Фомин, Отабек Зокиров, Павел Смоляченко, Азиз Ибрагимов, Николай Чипов, Александр Болиян, Константин Мандриченко сингари номларни учратиш мумкин. Улар орасин Николай Чипов, Александр Болиян, Константин Мандриченколар легионер ҳисобланишади. Чипов Болгария чемпионатидан ташриф буюрган. У сўнгги мавсумда ўзи тўп сурган «Нефтохимик» клубининг Болгария «А» лигасидаги учинчи давранинг энг яхши футболчисига айланган. Болиян 2012 йилда Туркманистон чемпионати тўпурари бўлган ва айни дамда терма жамоа аъзоси саналади. Мандриченко ҳам Молдава клубларида тўп сурган. Жамоамиз февраль ойи якунига қадар пойтахтимизда машғулотларни давом эттиришади.

Назорат учрашуви. 15 февраль

«Навбаҳор» – «Динамо» - 2:1

Голлар
: Азамат Бобожонов 12, - 1:0. Дилшод Жабборов 40, - 2:0. Александр Болиян 68 пенальти, - 2:1.

«Навбаҳор»: Хуршид Хўжаев, Бобур Акбаров, Ботир Тўрабоев, Юрий Рижко, Раҳматулло Бердимуродов, Азамат Бобожонов, Дилшод Жабборов, Раббим Ҳасанов, Суннатилла Мамадалиев, Санъат Шихов, Шаҳбоз Эркинов.

Захира: Эмил Михайлов, Дониёр Усмонов, Тимур Кагиров, Раҳматулло Мелибоев, Отабек Валижонов, Муҳаммад Расулов, Сардор Теляков, Омон Бик Халилов.

«Динамо»: Андрей Мельничук, Максимилиан Фомин, Илдар Маматказин, Акмал Холмуродов, Аваз Агалиев, Комил Шарофитдинов, Отабек Зокиров, Павел Смоляченко, Азиз Ибрагимов, Николай Чипов, Александр Болиян.

Захира: Муҳиддин Худоёров, Рустам Тоштурдиев, Жасур Азимов, Аминжон Файзуллаев, Бунёд Исроилов, Ислом Шарипов, Миркомил Локаев, Мурод Тўйчибоев, Константин Мандриченко, Азиз Мансуров.

Назорат учрашуви. 16 февраль

«Динамо» – «Сўғдиёна» - 0:2

Голлар:
Элёр Жаҳонов, Санжар Рашидов.

Четлатишлар: Азиз Ибрагимов - Ренат Байрамов.

«Динамо»: Муҳиддин Худоёров, Илдар Маматказин, Комил Шарофитдинов, Мурод Тўйчибоев, Миркомил Локаев, Отабек Зокиров, Аминжон Файзуллайев, Ислом Шарипов, Жасур Азимов, Азиз Мансуров, Бунёд Исроилов.

Захирадан тушганлар: Андрей Мельничук, Аваз Агалиев, Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко, Максимилиан Фомин, Николай Чипов, Александр Болиян.

«Сўғдиёна»: Михаил Спиридонов, Акбар Саттаев, Элёр Орипов, Элёр Жаҳонов, Музаффар Музаффаров, Сайдулло Раҳматов, Санжар Рихсибоев, Анвар Ражабов, Илҳом Комилов, Санжар Рашидов, Бобур Қосимов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика