RU

Последние новости

18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  6 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  10 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  18 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  4 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0

Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди Новости

Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди

"Динамо" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги 14-турнинг қолдирилган ўйини якунига етди.

Динамо

Суперлига. Тур 14

12/10/2024, 19:00

1
:
0
Завершен

Навбахор

Саидазамат Мирсаидов - 6'

45'
90'
37'  Джахонгир Урозов
46'  Маркос Кайк (Хислат Халилов)
46'  Санжар Шоахмедов (Хумоюнмирзо Иминов)
68'  Фирдавс Абдурахмонов (Баходир Насимов)
90'  Майкон Дуглас (Вохиджон Окбутаев)
6'  Саидазамат Мирсаидов
63'  Гиорги Никабадзе (Сияваш Хакназарий)
63'  Гиорги Никабадзе (Сияваш Хакназарий)
82'  Азим Ахмедов
89'  Сияваш Хакназарий

14-турнинг қолдирилган ўйини

"Динамо" – "Навбаҳор" 0:1 

Гол: Саидазамат Мирсаидов (Гиорги Никабадзе) 6'

12 октябрь. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Достон Мирзарайимов

Қанот ҳакамлари: Маҳмуд Турдиев, Дилшод Жуманиёзов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

VAR: Даврон Акмалов

AVAR: Максим Нечохин

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсис Нарх, 11.Маркос Кайк (8.Хислат Халилов, 46), 17.Салим Мустафоев, 20.Журани Ферейра, 21.Анваржон Хожимирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (9.Хумоюнмирзо Иминов, 46), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (14.Баҳодир Насимов, 68), 44.Душан Мийич, 70.Майкон Дуглас (77.Воҳиджон Оқбўтаев, 89).

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 3.Улуғбек Абдуллаев, 4.Муҳаммадали Турсунов, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 30.Абубакир Мўйдинов.

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 7.Азимжон Аҳмедов, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов, 21.Гиорги Никабадзе (8.Сиаваш Ҳақназари, 63), 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулҳаев (22.Тома Табатадзе, 72), 55.Комилжон Тожиддинов, 77.Аброрбек Исмоилов.

Захира: 18.Элдорбек Суюнов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Жаҳонгир Турсунов, 30.Жавоҳир Бахтиёров, 71.Наврўзбек Иминжонов.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (37), Азимжон Аҳмедов (82), Сияваш Ҳақназари (89). 


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди.

89. "Динамо"да ўзгариш: Майкон ўрнига Оқбўтаев учрашувни тугатиб қўяди.

89. Сияваш Ҳақназари тактик фолб ишлатгани учун огоҳлантирилди.

84. Мустафоевнинг узатмасидан сўнг Мийичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

82. Азим Аҳмедов кескин эътироз учун огоҳлантирилди.

80. Зарбааа! Тожиддиновнинг хавфлик ўриниш олган зарбасини Ягудин қайтарди ва тўпни эгаллади. 

76. "Динамо" навбатдаги ҳужумини уюштирди. Якунда Ҳожимирзаевнинг берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.  

72. "Навбаҳор"да ўзгариш: Абдулҳаев ўрнига Табатадзе тушди. 

68. "Динамо"да ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Насимов баҳсни давом эттиради.

65. "Динамо"дан хавфли ҳужум! Сўнгги паллада Иминовнинг чалғитувчи ҳаракатлари иш бермади ва ҳимоячилар тўпни бартараф этишди. 

63. "Навбаҳор"да алмаштириш: Никабадзе ўрнига Ҳақназари туширилди.

60. Нарх ва Жиянов ўзаро тўқнашиб кетиб, майдонда ётишибди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

57. Зарбааа! Майконнинг узоқдан йўллаган берган зарбаси сал ноаниқ кетди.

53. Сариғи бор Ўрозов Никабадзега нисбатан қўполлик ишлатди, наманганликлар унга сариқ бериш керак дея норозилик билдиришди.

52. Халиловнинг ичкарига ошириб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди. 

49. "Навбаҳор" иккинчи таймни мезбонларга нисбатан фаолроқ бошлади. 

46. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Санжар Шоаҳмедов ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов, Кайк ўрнига Хислат Халилов тушди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Достонбек Абдулҳаев Анвар Ҳожимирзаевга нисбатан қўполлик ишлатди, "Динамо" жарима зарбсига эга бўлиб, уни ўйинга киритиб юборди.

40. Нархнинг қулай пасидан кейин Санжар Шоаҳмедов анча кучсиз зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

38. Зарбаа! Никабадзенинг кучли зарбаси устунга тегиб қайтди. 

37. Жаҳонгир Ўрозовга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

36. Азимжон Аҳмедов ҳимояда шерикларидан сергак туришни талаб қилмоқда.

33. Зарбааа! Франсис Нархнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

31. Санжар Қувватовнинг узатмасига унинг шериклари улгуришмади. 

28. Тожиддинов тўпни ўзида кўпроқ ушлаб қолиб, уни йўқотди, бу пайтда Никабадзе ундан тўпни кутаётганди. 

23. Зарба! Иванович ҳаводан келган тўпни дарвозага йўллашда сал қийналди, бироз ўтиб эса майдонга ётди. Унинг оёғи бироз тортишиб қолган. 

18. Майдонда кескин тус олган кураш бошланиб кетди. 

13. Зарба! Ратиньонинг кучли зарбасидан кейин Санжар Қувватов тўпга эга чиқди. 

10. Дарвозабон Равшанбек Ягудин тўпни дарвозадан узоқлаштиришга уринди, тўп йўл-йўлакай Комилжон Тожидиновга тегиб майдонни тарк этди.

7. ГОЛ! Гиорги Никабадзенинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига оширган тўпини Саидазамат Мирсаидов дарвозага аниқ йўллади – 0:1!

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика