"Динамо" мухлислари Ғузорга боришади
12 авг 2017 09:01
Новости
"Динамо" мухлислари Ғузорга боришади
Севимли жамоалари «Динамо»ни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлашдан тўхтамайдиган самарқандлик футбол ишқибозлари бу турда Ғузорга отланишади.
Хабарингиз бор, Олий Лига 17-тури доирасида «Динамо» Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани жамоаси «Шўртан»га қарши сафарда тўп суришади.
12 август кунги Ғузордаги учрашувда ҳам «Динамо»нинг ашаддий мухлислари суюкли жамоаларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган. Шу мақсадда Ғузордаги ўйинда «Динамо» жамоасини қўллаб-қувватлашни ният қилган мухлислар 12 август, шанба куни соат 14:00 да Хўжа Аҳрори Вали масжиди олдидан (Сельский круг) Ғузор томон енгил автомашиналарда жўнаб кетишади.
Бизга ҳамроҳлик қилишни истовчи «Динамо» мухлислари мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+998 97 920 24 40) қўнғироқ қилишлари мумкин.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии