RU

Последние новости

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  7 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

"Динамо": Муросасиз "жанг"да "Бухоро" таслим этилди Новости

"Динамо": Муросасиз "жанг"да "Бухоро" таслим этилди

Турнинг энг эътиборли ўйинларидан бирида Самарқандда «Бухоро»ни қабул қилган «Динамо» жамоаси муҳим ғалабани тантана қилди.

Иккинчи давра олдидан «Динамо» таркибида бир қатор ўзгаришлар содир бўлгани сабабли, бугунги ўйинга мухлисларнинг қизиқиши янада ошганди. Қолаверса, собиқ «динамочилар»нинг «Бухоро» сафида тўп сураётганлиги ўйиннинг янада муросасиз курашларга бой ўтишини англатиб турганди. Умуман олганда, кўҳна ва қадимий Самарқанд ва Бухоро жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳар доим жуда қизиқарли ўтганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Бу сафар ҳам баҳс шиддатли бошланди. Дастлабки беш дақиқада амалга оширилган учта бурчак зарбасининг 3-си «Динамо» ўйингоҳини «ларза»га келтирди. Илдар Маматказин бош билан ажойиб гол муаллифига айланди, 1:0.

Голдан кейин ҳам мезбонлар ҳужумкорликни туширишмади, аммо ҳисоб бўлим сўнггигача бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз анча ҳужумкор бошланди. Кетма-кет ҳужумлар натижасида Феруз Бобоқулов 47-дақиқада «Бухоро» дарвозасини иккинчи марта ишғол этди, 2:0.

Ўйин якунига қадар Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги жамоа анча мазмунли тўп сурди. Ҳимояда Филипосян, Маматказин, Бозоров ва Агалиевлар анча ишончли тўп суришган бўлишса, майдон марказида Илҳом Юнусов ва Дилшод Шарофутдинов ўйинни назорат қилишди. Баҳс якунига қадар меҳмонларга имконият қолдирмаган вакилларимиз якунда принципиал баҳснинг ишончли ғалаба билан якунланишини таъминлашди.

Қайд этиш жоизки, ўйин давомида ҳар икки томон ҳам жуда муросасиз ва жанговар тўп суриб натижада ҳакамлар томонидан бир неча маротаба футболчиларнинг карточкалар билан «сийланиши»га олиб келди. Ҳаттоки «Динамо» футболчиси Фаррух Шотурсунов майдондан четлатилди.

Олий Лига. 17-тур. 8 август (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро) - 2:0

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Илдар Маматказин 5, Феруз Бобоқулов 47.

"Динамо": Андрей Мельничук, Аваз Агалиев, Илдар Маматказин, Артём Филипосян, Акмал Бозоров, Отабек Зокиров, Илҳом Юнусов, Фирдавс Абдусалимов (Хасан Аскаров, 68), Дилшод Шарофетдинов, Фаррух Шотурсунов, Феруз Бобоқулов (Жасур Азимов, 70).

"Бухоро": Сардор Қобулжонов, Отабек Нарзуллаев, Темур Аюпов, Алишер Саноев, Руслан Мельзиддинов, Максим Антонюк (Сухроб Неъматов, 57), Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко (Отабек Шукуров, 46), Сергей Георгиев, Максимилиан Фомин, Николай Чипев (Жамолиддин Убайдуллаев, 81).

Огоҳлантиришлар: Сергей Георгиев 17, Аваз Агалиев 38, Артём Филипосян 38, Дилшод Шарофетдинов 38, Азиз Ибрагимов 38, Руслан Мелзиддинов 38, Отабек Нарзуллаев 38, Тимур Аюпов 61, Максимилиан Фомин 74, Алишер Санаев 87.

Четлатиш: Фаррух Шотурсунов, 90.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика