RU

Последние новости

12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  1 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  7 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошламайди Новости

"Динамо" мавсумни Самарқандда бошламайди

Бу ҳақда ЎзПФЛ маълум қилди.

2023 йилнинг 11 апрель санасида Лига Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси президенти номига хат йўллаган бўлиб, унда 2024 йилги мавсумда вилоят Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди. 

Шунга қарамай, 2023 йилнинг 14 декабрь куни Лига мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлиб, "Динамо" стадионини яна бир бор ўрганиб чиқди. Ўрганишлар хулосаси эса мавжуд шароит Суперлига учрашувларини ўтказишга тўсқинлик қилишини яна бир бор тасдиқлади. 

"Динамо" стадионига 2012 йилда Sportmaster майсаси экилган. 5 баллик тизимда майса сифати 3,5, майдонни парваришлаш даражаси 2, майсанинг чидамлилиги 1 баллга лойиқ кўрилган. Майса бутун майдоннинг 90 фоизигача қисмини эгаллаган ва унинг 30 фоиз қисми асосий рангдан фарқ қилади. Илдиз узунлиги 7 см. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси бор-йўғи 10 фоизни ташкил қилади. Бу эса майдон дренаж тизимини тўлиқ янгилашни тақозо этади. Майдонда ёввойи майсалар ҳамда зараркунандалар мавжуд. Тупроқ мустаҳкамлиги умумий 10 баллдан 1 балга лойиқ кўрилган. 

Шунингдек, "Динамо" стадионида майдонни парвариш қилиш учун мўлжалланган энг зарур техникалардан бирортаси мавжуд эмас. Бу эса кейинчалик ҳам катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. "Динамо" майдони тўлиқ янгилангач, мазкур майдонни узоқ йиллар бир маромда асраш учун зарур техникани харид қилиш лозим бўлади. 

Динамо 10 январь санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика