RU

Последние новости

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  5 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

«Динамо» клуби мухлислар билан учрашди Новости

«Динамо» клуби мухлислар билан учрашди

Теги :  Динамо
22 октябрь, пайшанба куни «Динамо» стадионининг анжуманлар залида «Динамо» футбол клуби ва жамоа мухлислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилиш Самарқанд вилоят футбол Федерацияси, «Динамо» ПФК раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар иштирокида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад клуб ва мухлислар ўртасида янада яқин алоқалар ўрнатиб, мавжуд муаммоларни бирга бартараф этиш, уй стадионда бўлгани каби меҳмондаги ўйингоҳларда ҳам мухлислик маданиятини юксалтириш борасида бўлди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган 50 нафарга яқин ишқибозлар бош мураббий Баҳром Ҳакимов ва бир қатор футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди.

«Авваламбор, жамоамизни нафақат Самарқанддаги баҳсларда балки сафар учрашувларида ҳам тинмай қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа руҳини кўтаришга интилишмоқда. Аммо аксарият ҳолатларда айрим мухлислар сафардаги ўйинларимиздан норози бўлишмоқда. Уларни тушунаман, аммо улар ҳам жамоа таркиби қисқа фурсат ичида шаклланиб қолмаслигини тушунишлари лозим. Чиндан ҳам олдинда жамоамизни жуда қийин учрашувлар кутиб турибди. Ишонаманки, биз бу синовлардан муваффақиятли ўтамиз» - дейди Баҳром Ҳакимов.

Бу борада клуб раҳбарияти, футболчилар ва мухлислар ҳам чиқиш қилиб, жамоага ишонишларини таъкидлашди.

Қайд этиш лозимки, бундай учрашувлар тобора анъана тусига кирмоқда. Жорий мавсум аввалида ҳам икки маротаба мана шундай учрашув ташкил этилган эди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика