RU

Последние новости

00:25ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  0 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  12 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  20 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27

«Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди. Ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси урди Новости

«Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди. Ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси урди

«Динамо» жамоаси кеча, 15 февраль куни Қозоғистон чемпионати совриндори «Актобе» клубини мағлуб (3:1) этган бўлса, бугун Грузия вице-чемпиони «Динамо Тблиси»га қарши саф тортди.

Ўйин ўртоқлик мақомида бўлса-да, ҳар икки томон ҳам баҳсга жиддий муносабатда бўлди. Буни ҳар икки томондан ҳам бир нафардан ўйинчи четлатилганидан билса бўлади.

Вадим Абрамов шогирдлари ўйинни ҳужумкор бошлаб, 10-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин Владимир Козак ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада рақиб ўйинчиси тезкор қарши ҳужумда Фаррух Икромовни қўполлик билан тўхтатиб қолгач, майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлимда ёш ҳимоячи Анваржон Файзуллаев иккинчи сариқ карточкани олиб ўйиндан четлатилди. Томонлар келишувига кўра, икки сафар ҳам рақиб сафига бошқа ўйинчи туширилди.

Ўйин давомида Грузия чемпионати кумуш медали соҳибидан устунлигини кўрсатган Самарқанд жамоаси кетма-кет иккинчи кунги ўйинда ҳам ғалабага эришди.

Ўртоқлик ўйини. Туркия, Белек
16 феврал (жума)
«Динамо» (Ўзбекистон) - «Динамо» (Грузия) – 1:0
Гол:
Владимир Козак, 8.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Душан Мийич, Владимир Козак, Франческо, Францис Нарх, Санжар Шоаҳмедов, Хислат Халилов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Анваржон Файзуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Достон Фотеев, Воҳиджон Оқбўтаев, Дамир Темиров, Ҳумоюнмирзо Иминов, Абубакр Муйдинов, Анвар Ҳожимирзаев, Элнур Саидмурадов, Эммануэл Ягр.



Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика