RU

Последние новости

23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  0 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  8 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  4 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  5 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  48 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  2

Дилёрбек Эрматов: "Нефтчи" бу таркиб билан кучли учликка ҳаракат қилса бўлади" Новости

Дилёрбек Эрматов: "Нефтчи" бу таркиб билан кучли учликка ҳаракат қилса бўлади"

"Нефтчи" жамоаси етакчиси ва ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов билан тайёргарлик жараёнлари ва янги мавсумдаги режалари ҳақида қисқача суҳбатлашдик.

- Янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарликни олиб бормоқдамиз. Аввалига Фарғонада 10 кун машғулотлар ўтказилди. Энди Тошкентда йиғинни давом эттирмоқдамиз. Андрей Фёдоров билан ишлаш менга ёқяпти. Барча мураббийнинг ўз фалсафаси ва футболга бўлган қараши мавжуд. Машғулотлар қизиқарли кечмоқда. Ҳозир қиш мавсуми бўлгани сабабли асосий урғу футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириб олишга қаратилмоқда. Айни пайтда жамоамизда яхши футболчилар йиғилишган. Менимча, ушбу йиғилган таркиб билан янги мавсумда кучли-учликка киришга ҳаракат қилса бўлади.


Умуман янги мавсумдан умид ва ниятларимиз катта. Ўйлайманки, бу йилги чемпионат қизиқарли ўтади. Янги мавсумда "Олмалиқ" кўплаб жамоаларга хавф туғдирса керак. Чемпионатни "Бунёдкор"га қарши баҳс орқали бошлаймиз. Тўғри, биз сўнгги йилларда "қалдирғочлар"га қарши ўйинларда муваффақият қозонмоқдамиз. Аммо унутмаслик керакки, "Бунёдкор" жуда кучли жамоа. Биз албатта чемпионатни яхши натижа билан бошлашга ҳаракат қиламиз. Ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам қийин бўлиши аниқ. Кўплаб футболчиларга бўлгани каби менга ҳам бошқа жамоалардан таклифлар бўлганини инкор этмайман. Аммо ушбу таклифлар мени "Нефтчи"дан кетишимга сабаб бўла олмади. Чунки ушбу жамоа мен учун қадрдон бўлиб қолган Шунингдек, ўз уйимга яқин жой. Шунингдек, мураббийлар штаби ҳам жамоада қолишимга туртки бўлди, - дейди Дилёрбек Эрматов.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика