RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  2 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Дилявер Ваниев: “Насаф”га Ўзбекистон Кубоги финалида омад тилаймиз” Новости

Дилявер Ваниев: “Насаф”га Ўзбекистон Кубоги финалида омад тилаймиз”

“Насаф”-“Машъал” 2:0 учрашуви якунига еткач, “Машъал” жамоаси бошлиғи Дилявер Ваниев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида гапиришдан аввал, бир қувонарли ҳолни таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугунги учрашувда ҳар иккала жамоа сафида ҳам “Машъал” академиясида тарбия топган ўйинчилар тўп тепишди. Бундай ўйинчилар билан қанчалик фахрлансак арзийди. Айниқса “Насаф” сафида тўп тепаётган академиямиз тарбияланувчилари ва собиқ футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйини жуда мазмунли бўлди. Тўғриси, биз булардан фахрланамиз. Клубимиз бундан буён ҳам мана шундай футболчиларни ўзбек футболи учун тарбиялаб вояга етказишдаги ишларини давом эттираверади.   
 
Энди ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, чемпионатнинг сўнгги учрашуви бўлишига қарамасдан футболчилар бугун тезкор бўлишди. Икки принципиал рақиб майдонда кураш олиб борди. Жамоамизда кўплаб йўқотишлар бўлишига қарамасдан бугун мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Афсуски мақсадимиз амалга ошмади. Қолаверса, бизга нисбатан “Насаф” жамоаси ғалабага муносиб ўйин кўрсатди. Сўзимни сўнгида “Насаф” жамоасини бу йилги эришган ютуғи – бронза медалини қўлга киритгани билан табриклайман. Ўзбекистон Кубоги финалида эса уларга омад тилаймиз, - дейди Ваниев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика