Дилявер Ваниев: “Муҳими, чемпионатда ўзимизни кўрсатишимиз керак”
20 фев 2014 17:16
Новости
Дилявер Ваниев: “Муҳими, чемпионатда ўзимизни кўрсатишимиз керак”
Бугун бўлиб ўтган ПФЛ Кубоги финалида “Машъал” биринчи лиганинг янги вакили “Обод” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг муборакликлар сардори Дилявер Ваниев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
“Ўйин биз учун қийин ўтди демаган бўлардим. “Обод” янги жамоа бўлгани учун астойдил қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди, аммо тажриба барибир ўз сўзини айтиб, рақиб устидан ғалаба қозондик. ПФЛ Кубоги биз учун тайёргарликнинг асосий босқичини ўтаб берди. Мусобақадаги ўйинлар орқали мураббийларимиз бир нечта футболчиларни кўздан кечириб олишди. Албатта, ҳар бир мусобақада ғалаба қозониш ёқимли, лекин биз учун асосийси бу эмас. Муҳими, чемпионатда ўзимизни кўрсатишимиз керак”.

Комментарии