RU

Последние новости

02:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда қийин ғалабага эришди, Роналду пенальтидан фойдалана олмади  4 01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  6 00:52Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”  1 00:38"Гавр" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:48"Реал Овьедо" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  3 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  44 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз” Новости

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланмоқда.

“Жиззах-Кентекс” ўз тарихида биринчи маротаба чемпионликни қўлга киритди. Бунда жамоа етакчиси Дилшод Раҳматовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. 

Қўлга киритган чемпионлик

Чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Дейлик, жамоамиз АГМКдан 10 очкога ўтиб кетганига қарамай, чемпионлик охирги турларга қадар аниқ бўлмади. Омадсизликлар ҳам бўлди. Дастлаб “Локомотив”га, кейинчалик “Металлург”га ютқазиб қўйдик. Рақобат хусусида гапирсам, “Локомотив” кўп вақт давомида пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. Биз эса ҳар бир ўйинда муваффақият қозониб келдик ва якунда мақсадга эришди. Бунда жамоамизнинг 80 фоизи миллий терма жамоа аъзолари эканлиги, бош мураббийимиз ҳам терма жамоа устози бўлгани ютуғимиз бўлди. Энг муҳими клубга Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев жуда катта ёрдам берди ва барча шарт-шароитларни яратиб  берди. Ўзбекистон чемпиони медали сонини яна биттага кўпайтирганимдан хурсандман. 

Энг қийин ўйин

- Ҳар бир ўйинимиз жуда қийин кечди. Футзалда ҳам осон ўйин бўлмайди. Назаримда Жиззахда АГМКга қарши кечди. Биринчи бўлимда мағлуб бўлиб тургандик. Танаффусдан кейин ирода намойиш қилиб, ғалаба қозониб кетдик. 

Халқаро майдондаги кураш ҳақида

- Биласизми, таркибимизда терма жамоа футболчи ва мураббийи бор. Шу сабабли биз бемалол “Жиззах-Кентекс” билан халқаро майдонда кураша оламиз. Қолаверса, у ерда ҳам яхши натижалар кўрсата оламиз. Бунга кучимиз ва салоҳитимиз етарли. 

Индонезиядан тушган таклиф борасида

- Дарҳақиқа, менга Индонезия клубидан таклиф тушди. Бир қатор инсонлар томонидан алоқага чиқишди. Ҳозирги кунда “Жиззах-Кентекс”даги ишлари яхши ва бу ердаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қиляпман. Шу сабабли ҳам Индонезияга боришни истамадим. 

Осиё чемпионати ҳақида

- Терма жамоа либосида доимо мақсадимиз чемпионлик бўлади. Сентябрь ойида Қувайтда Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ҳозирда чемпионатни якунлаб олганимиздан кейин, Баҳодир ака Аҳмедов 20 кунга футболчиларга дам беради. Билишимча, ўртоқлик учрашувларимиз бор. Биласиз, терма жамоамиз шу вақтгача Осиё чемпиони бўлмаган. Эрон доимий равишда чемпионликни қўлга киритиб келган. Биз бу сафар шу анъанага чек қўйиб, ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика