RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  0 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   13 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  81 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Дилшод Раҳматов: "Жамоадошларимнинг амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши кўрсатган ўйини хурсанд қилди" Новости

Дилшод Раҳматов: "Жамоадошларимнинг амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши кўрсатган ўйини хурсанд қилди"

Ўзбекистон ҳамда Аргентина футзал терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар ўйинчиси Дилшод Раҳматов фикрларини билдириб ўтди.




"Аввало мухлислар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Шунчалик қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Ушбу учрашувни ташкил қилганларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги рақибимиз амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланарди. Балки, бугун улар ўзининг ўйинини идеал даражада кўрсата олмагандир. Лекин, бизнинг йигитларнинг ўйин давомида кўзи ёниб турди. Жамоадошларимнинг шундай рақиб билан тенгма-тенг ўйнагани хурсанд қилди. Бугун Аргентина юқори савияда ўйнай олмади ёки бизнинг терма жамоа кучли ҳаракат қилди. Эртанги баҳсдан сўнг бирор хулоса чиқариш мумкин. 

Камчиликларимизни мураббийларимиз ҳам танаффусда айтиб ўтишди. Рақиб футзалчилари ўйинни яхши кўра олишар экан. Улар сафидан бирорта ўйинчини ажратиб кўрсата олмайман. Жамоавий ўйин яхши шаклланган. Фақатгина, маҳорат борасида устунлиги кўриниб турибди. Биз ўз ўйинимиз билан  Жаҳон чемпионатидаги ўрнимизни кўрсатмоқчимиз. Мазкур учрашувни фақат Ўзбекистонда эмас бошқа мамлакатларда ҳам кўришди. Ўйлайманки, Аргентина билан ўйин мундиал сари ташланган яна бир қадам бўлди", - дейди Раҳматов.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика