RU

Последние новости

08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  1 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  4 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  53 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10

Дилшод Раҳматов: “Ғалаба билан ўзбек халқини табриклайман” Новости

Дилшод Раҳматов: “Ғалаба билан ўзбек халқини табриклайман”

Ўзбекистон футзал терма жамоаси илк бор Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Биз терма жамоамиз сафида ҳаракат қилган ва бугунги ўйинда иккита голга муаллифлик қилган Дилшод Рахматовдан ўйин ҳақида интервью олдик.

-  Бугунги ғалаба билан барчангизни табриклайман. Ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Бугунги ўйин учун жиддий тайёргарлик кўргандик. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун саккиз ой тайёргарлик кўрган бўлсак бир неча йилдан бери Жаҳон чемпионатини кутаётган одамлар бор. Бугунги ғалаба билан барча Ўзбекистон ҳалқини табриклайман. Гол уришимда барчани жамоадошларим менга катта ёрдам беришди. Уларга рахмат айтаман. Жаҳон чемпионатига чиққанимиз билан барча жамоадошларимни табриклайман. Бугун орзуйимиз амалга ошди.


-  Илк голни Ироқ терма жамоасига урганингиздан сўнг кўнглиздан қандай кечинмалар ўтди.
-  Албатта гол урганимдан хурсандман. Мени ўрнимда бошқа футзалчи ҳам бўлиши мумкин эди. Муҳим учрашувларда гол уриш албатта ёқимли.

-  Ироқ терма жамоаси ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Ироқ терма жамоасини ўйинини кўрган бўлсангиз дарвозабонимиз Рустам Умаров учун анчагина қийинчилик туғдиришди. Бизга мураббийлар кўрсатган кўрсатмаларини аъло даражада бажарган бўлсак ҳам улар биз кутгандан кўра яхшироқ ўйин намойиш этишди. Улар ҳам бизни ўйинимизни кўриб шунга яраша тайёрланган. Биз ўзимизга яратилган вазиятлардан яхши фойдаландик. Улар шбу вазиятлардан фойдалана олишмади сабаби бизнинг даврозабонимиз куччли (кулади).

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика