RU

Последние новости

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  4 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик" Новости

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик"

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча тунда юртимизда кутиб олинди.

Литвадаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган кам сонли тажрибали футзалчи Дилшод Раҳматов сайтимизга таассуротлари ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ушбу Жаҳон чемпионатидан катта таассуротлар қолди, дея оламан. Тўғри мен учун бу биринчиси эмас. 2016 йил Колумбиядаги мундиалда ҳам иштирок этгандим. Қайсидир маънода босим бўлганди. Литвадаги мусобақага жуда яхши тайёргарлик билан бордик. Испания, Португалияда кучли рақиблар билан ўртоқлик баҳсларида ўйнадик. Ассоциация раҳбарлари бизга барча шароитларни яратиб беришди.  

Таркибимизда ажойиб ёш футзалчиларимиз бор. Турнир давомида барчасини кўзи ёниб турди. Улар билан бирга футзалимиз даражасини кўрсатиб бера олдик. Эрон билан ўйиндан сўнг Литвадаги автобус ҳайдовчилари ҳам бизни келиб табриклади. Бу бизга катта куч ва ишонч берди. Арзимаган меҳнатимизни шундай катта эътироф этишгани учун қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Орада футзалимиз бир қадам ортга чекинган бўлса, айни пайтда икки эмас, уч қадам олдинга қадам ташладик. Ҳозирги пайтга келиб шароитлар ўзгарди. Бу тушимизга ҳам кирмаганди. 

Жаҳон чемпионати мен учун сўнггисими ёки йўқми, билмайман. Аввало худо билади. Кучим етганича ўйнайман. Қолганини мураббийлар билан маслаҳатлашамиз",- дейди Дилшод Раҳматов.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика