RU

Последние новости

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  2 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Дилшод Раҳматов: "Эртага деярли финал баҳсида майдонга тушамиз" Новости

Дилшод Раҳматов: "Эртага деярли финал баҳсида майдонга тушамиз"

Футзал бўйича Олий лига 9-турининг иккинчи кун ўйинлари доирасидаги "Ҳуахин-Жиззах" – "Локомотив" (5:1) баҳсидан мезбонлар вакили Дилшод Раҳматов фикрларини билдирди.

- Бу турда "Ҳуахин-Жиззах"ни 2 та муҳим ўйин ("Локомотив" ва АГМК) кутаётганди. "Локомотив" тўсиғидан ўтилди, эртага АГМК билан баҳс кутмоқда...

- Тўғрисини айтсам, 2 та ўйин демаган бўлардим, чунки "Насаф" жамоасини ҳисобдан чиқариб қўймоқдасиз. Ҳозир ҳар бир клуб бизга қарши бор кучи билан қаршилик кўрсатяпти. Бу эса бизга қийинчилик туғдирмоқда. Бир тарафдан бу яхши, чунки терма жамоа ўйинчилари ривожланиб боришяпти. Клубимиз ҳам ўз ўйинини топиб бормоқда. АГМКдан 4 очко илгарилаб кетганмиз, эртага деярли финал баҳсида майдонга тушамиз деб ҳисобласак ҳам бўлади. Бугунги ва кечаги ўйин орқали чемпионлик сари муҳим қадамни қўйдик. 

- Чемпионликка катта қадам ташланди деяпсиз. Бу эртанги учрашувда болаларнинг мотивациясига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Йигитларимиз профессионал. Ёшларнинг кўзлари ёниб туради, шижоатли болалар йиғилган.

- АГМК сиз ва бошқа футзалчиларнинг собиқ жамоангиз ҳисобланади. Бу ички руҳиятга таъсир қилмайдими?    

- Ички муҳитга келадиган бўлсак, ҳаммаси аъло даражада. Айтиб ўтганимдек, йигитлар – профессионал. Ўйлашимча, бу халақит қилмайди. 

-  "Локомотив" ва "Насаф" билан ўйинлардаги ғалабалар осон қўлга киритилди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бирорта ўйинни осон кечди деб бўлмайди. Сабаби чемпионат ярмида "Металлург"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Шундан билса бўладики, менсимасангиз, ҳар қандай жамоа сизни ютиб кетади. Рақибга ҳурмат билан қараш лозим.

- Жорий мавсумнинг 2 нафар кашфиёти сифатида кимни кўрсата оласиз?

- "Динамо" жамоасидаги Далер Эшонқулов яққол ажралиб турибди. Шунингдек, жиззахлик Элбек Тўлқинов ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг келажаги деб ўйлайман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика