RU

Последние новости

22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  0 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  9 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0 20:16ПСЖда 7-рақамнинг янги эгаси маълум!  1 19:59Гави: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси"  6 19:34Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади"  11 19:10Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди!  8 18:58Расман: Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"га қайтди!  1 18:37Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғинга киришди  0 18:14"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди!  23 17:3217 ёшли Месси Франция Кубогида дубль қайд этди  4 17:04"Барса" "Камп Ноу"даги 475 та VIP-ўринни 30 йилга 100 миллион евро эвазига сотди. Клуб Ла Лигани 31 декабрда огоҳлантирган  16 16:19Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?  25

Дилшод Мавлонов: “Камолиддин худди укамдек бўлиб қолган” Новости

Дилшод Мавлонов: “Камолиддин худди укамдек бўлиб қолган”

22 ноябрь куни Қарши шаҳрида ўтказилган “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз!” хайрия акцияси тадбирида Дилшон Мавлонов ҳам иштирок этди.
Яхши биласиз, Дилшод Мавлонов ўз вақтида “Насаф” шарафини ҳимоя қилганди. Тадбир якунида жиззахлик собиқ футболчидан ҳам интервью олдик.

-   Дилшод ака, хайрия тадбири қандай ўтди?
-   Тўғрисини айтсам, жуда хурсанд бўлдим. Хайрия акцияси тадбири яхши ташкил қилинди, мухлислар ҳам кўп келди. Камолиддин Кенжаевнинг ўзи ҳам келди ва у ҳам миннатдор бўлиб кетди. Анчадан бери собиқ жамоадошлар бирга йиғилмагандик, шу баҳонада кўпчилик билан кўришиб, дийдорлашиб олдик.

-   Афтидан ўйин ҳам ёқди, тўғрими?
-   Ҳа, албатта. Ҳозир олий лигада тўп тепаётган футболчиларга қарши ўйнадик ва ўйлайманки, шоу-учрашув кўпчиликка ёқди. Албатта, футболчилар бизга қараганда анча ёш ва тезкор, шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман.
 
-   Камолиддин Кеннжаев ҳақида нима дея оласиз?
-   Камолиддин худди ўзимнинг укамдек бўлиб қолган. “Насаф”га келганида ёшгина йигитча эди, аммо ўз ўйини орқали тезда мухлислар эътиборига тушди. Натижада терма жамоага ҳам таклиф этилганди. Лекин пешонада ёзилгани шу экан, ўша машъум автофалокат сабаб ногирон бўлиб қолди. Шунга қарамай, уни эслаб мана шундай тадбир ташкил қилиб берганлариз учун сизларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Агар ҳар йили мана шундай тадбир ўтказиб турилса, вақт топиб келишга доим тайёрман.

-   Бугунги кунда нима иш билан машғулсиз?
-   Жиззахдаги футбол мактабида ёш футболчиларни шуғуллантиряпман. Мураббийлик соҳасини бу йил энди бошладим. Футболда бирданига мураббий бўлиб ишлаш қийин. Шу боис секин-аста бошлаяпман. Маълум муддат футболдан четда эдим, лекин барибир ўзимнинг севган ишимга қайтдим.
 
-   2003 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалидаги голни эслаб турасизми?
-   Албатта. Бугун йиғилганимиздан фойдаланиб, ўша кунларни ҳам ёдга олдик. Яхши биласиз, финалда тўп киритиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Гарчи ўша ўйинда “Пахтакор”га ютқазган бўлсак-да, учрашув яхши ўтганди ва урган голимни ҳамон эслаб тураман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика