Дилшод Ирсалиев: "Мундиалга чиқишни 10 йилдан бери орзу қилардим"
26 авг 2016 17:13
Новости
Дилшод Ирсалиев: "Мундиалга чиқишни 10 йилдан бери орзу қилардим"
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга учиб кетди.
Парвоз олдидан терма жамоанинг тажрибали ўйинчиси Дилшод Ирсалиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳаммамизни кайфиятимиз аъло даражада. Жаҳон чемпионатига чиқишни 10 йилдан бери орзу қилардим ва мана жамоадошларим билан бирга орзуйимизга эришдик. Ҳозирги ҳолатимни сўз билан изоҳлаб бера олмайман.
Мундиалда кучли жамоалар иштирок этади, шундай экан барча ўйинлар қийин ўтади. Имкон қадар яхши ўйин ва натижа қайд этишга интиламиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдираман", - дейди Ирсалиев.
Комментарии