RU

Последние новости

10:16Шоҳруҳ Гадаоев фаолиятини водий жамоасида бошлашга яқин  1 09:47Sofascore. Алиқулов энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:467 нафар дебютант. ФИФА 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимизнинг рўйхатини эълон қилди  0 09:22«Нефтчи» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:50Винисиус Жуниорнинг кечаги қизили жуда «қиммат»га тушиши мумкин  28 08:24 «Қўқон-1912» жамоасини янги мавсумда ким бошқариши маълум  0 07:55Терма жамоамизнинг собиқ футболчиси «Сурхон»ни тарк этди  1 03:05ЛаЛига. "Реал" сўнгги дақиқада ғаалабани илиб кетди!  46 02:33Хулен Лопетеги: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг зўр клубларидан бири"  0 02:15"Арсенал" "Бавария" футболчисини нишонга олди  0 01:59КАМБЭК! Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"дан камбек!  10 00:55"Челси" футболчиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин  2 00:32Аморим: "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳолатда, лекин бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича"  2 00:13ЛаЛига. "Валенсия" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари маълум!  48 23:59Туркия. "Ризеспор" "Бешиктош" билан дуранг ўйнади, Алиқулов гол урганди, аммо...  1

Дилшод Андаев: "Иккинчи босқичда барча жамоани мағлуб этмоқчимиз" Новости

Дилшод Андаев: "Иккинчи босқичда барча жамоани мағлуб этмоқчимиз"

Биринчи лигада иштирок этувчи "Машъал-2" жамоаси иккинчи босқичга йўл олди. Биринчи босқичда "саккизлик"ка кира олган Андаев жамоаси , иккинчи босқични турнир жадвалида пастги поғонада бошлайди.

Мураббий билан босқич якуни ва янги босқич борасида суҳбатлашдик.

- Дилшод ака,  мана биринчи босқич якунланди.  "Ғарб" минтақасида иштирок этган жамоангиз натижасидан қай даражада кўнглингиз тўлди? Биринчи босқич ҳақида фикрларингиз қандай?


Умуман олганда биринчи босқичда ҳам,  иккинчи босқичда ҳам асосий кўзлаган мақсадимиз қайсидир поғонани эгаллаш эмас.  Умуман натижа мен учун аҳамиятсиз.  Биринчи босқичдан эса кўнглим тўлмади.  Негаки футболчилар ўйинларда жуда кўп хатога йўл қўйди ва бу хатолар оқибатида мағлуб бўлди ёки дуранг ўйнади.  Майдондаги хатолар жуда ҳам оддий ҳолатда бўлгани мени ташвишлантирмоқда.  Биринчи лига футболчиси дегани бу энди кўча футболи эмас дегани.  Бу ерда футбол ташкил этилади.  Хатолар эса рақиб томонидан жазоланади.  

Қийин учрашувлардан майдонга тушган футболчиларимиз етарлича амалиётга эга бўлди. 18 та учрашув бу кам эмас. Ҳали олдинда яна 16 та ўйин бор.  Таркибимиз бу йилда жуда ҳам ёшарди. Футболчиларимиз асосий таркибга ўтказилди. Ёшларимизга эса маҳорат етишмай қолган баҳслар бўлди.  

Майдонлар ҳолати ҳамон ўнгланмаганидан хафамиз.  Хоразмда,  Косонда,  Самарқандда жуда ҳам ёмон ҳолатдаги майдонларда ўйнадик.  Биринчи лиганинг майдонларига ҳам қарашни фурсати етди.  Сунъий майдонлар эса бу лига учун мос эмас.

- Иккинчи босқичга тайёргарлик борасида нима дея оласиз?

Тайёргарликни ҳамиша энг биринчилардан бўлиб бошлаймиз.  Бу сафар ёзги йиғинни тоғли ҳудудда ўтказдик ва футболчиларни жисмоний ҳолатини тиклашни олиб бордик.  Шундан сўнг охирги босқични Муборакда давом эттирдик.  Муборакда эса асосан амалиёт баҳсларига қаратдик.  Назорат учрашувлари орқали таркибни шакллантирдик.  Тайёргарликни кўнглим тўлган.  Футболчиларнинг жисмоний ҳолати жойида ва мавсум охиригача буни ушлаб қолишига ишонаман.  

- Биринчи босқичдан сўнг таркибда ўзгаришлар бўлдими?

Ўзгаришлар бўлган.  Баъзи футболчиларга имконият бердик ва бу ўйинларда ўзини ижобий томонини кўрсата олмаган футболчилар билан хайрлашдик.  Ундан ташқари баъзи футболчиларни кўпроқ ўйин амалиятига эга бўлиш учун бошқа клубларга ижарага беришга қарор қилдик.  Таркибимиздан бир неча футболчи эса ёшлар жамоамизга ўтган.  Шу ўринда айтиб ўтишим керакки ёшлар жамоамиздан беш-олти футболчини биринчи лигага ўтказдик.  Улар иккинчи босқичда бизга ёрдам беради деб ўйлайман.  Таркибдаги ўзгаришларни номма-ном айтгандан фойда йўқ шекилли.  Бу футболчилар ҳали биринчи бўлиб футболимизда ўз номига эга бўлиши керак.  Шундан сўнг санаб ўтсам ёки номларини айтсам арзийди.  

- Иккинчи босқичдан нималар кутмоқдасиз ? Белгиланган режалар қандай?

Бизда битта режа бор. Иккинчи босқичда барча жамоани мағлуб этмоқчимиз.  Олдимизга қўйилган мақсад 16 та ўйиндан сўнг камида беш футболчини асосий таркибга етказиб беришдир.  Бу босқич қийин бўлади.  "Шарқ" минтақаси жамоалар асосан техникага асосланган ўйин кўрсатади.  Барча ўйин қийин кечади.  Таркибимиздан асосий жамоага қанча кўп футболчи жалб этилса бу биринчи лигадаги жамоанинг ютуғи сифатида қабул қиламан.  Ҳеч бир рақибни бизни жамоадан кучли демаган бўлар эдим.  Ҳозир турнир жадвалида охирги поғоналардан бирида бўлсак ҳам якундан энг яхши жойлардан бирида бўламиз.  Ёшларимиздаги шижоат мени уларга ишончимни билдиради. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика