Диего Симеоне: “Шундай футболчиларни дунёга келтирган оналарга раҳмат”
01 мая 2014 10:24
Новости
Диего Симеоне: “Шундай футболчиларни дунёга келтирган оналарга раҳмат”
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне “Челси”га қарши ўтказилган ярим финалнинг жавоб учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ҳозир ўзимни жуда яхши хис қиляпман. Бугунги ўтказган ўйинимиздан тўлиқ қониқиш хосил қилдим. Ўйин биз истаганчалик чиқиши учун жуда кўп меҳнат қилишимиз керак. Амалда шундай ҳам бўлди.
Бунинг учун шундай футболчиларни дунёга келтирган оналарга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳақиқий эркакларни дунёга келтиришган. Шунингдек, менинг манзилимга жуда илиқ фикрларни йўллаган Моуриньога ҳам раҳмат. У меҳнаткаш ва ажойиб мураббий.
Бугунги ғалабани унутиб, эртадан “Леванте”га қарши ўтказиладиган учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Финални байрам қилишга ҳозир вақт йўқ. Энди Испания чемпионлиги ҳақида бош қотиришимиз керак, – дейди Симеоне.

championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии