RU

Последние новости

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  7 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

Дибала "Ювентус"га керак эмас-ми?! Новости

Дибала "Ювентус"га керак эмас-ми?!

Андреа Пирло жамоасидаги илк можаролар ҳақида.

Аргентиналик "Юве" учун муаммога айланди. Шунга ўхшаш нарса у билан аввалроқ ҳам содир бўлганди — дастлаб футболчи Массимилиано Аллегрининг схемаларига мос келмади, Маурицио Сарри келганидан кейин эса Англияга жўнаб кетишига бир баҳя қолди. Аммо ҳар гал нимадир сабаб бўлиб, аргентиналик Туринда қолди. Афтидан, бу сафар ўртадаги ришталар узилиши тайин.

Андреа Пирло бу мавсум Дибалани бирор марта ҳам, ҳаттоки, "Кротоне"га қарши баҳсда ҳужумда меҳмонларга креативлик етишмаганда ҳам майдонга туширмади.


Қизиғи шундаки, Андреа Пирло "Дибала ҳақида"ги саволга жавоб бериш учун Макс Аллегри каби йўл тутди. Тосканиялик мураббий ва "Брешиа" ярим ҳимоячиси ўртасидаги тушунмовчилик Маэстронинг "Ювентус"га кетишига сабаб бўлганди, 10 йил аввал шундай бўлади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз?! Ўшанда Массимилиано ва Андреанинг футболга бўлган қарашлари тубдан бошқачадек кўринганди. Лекин Аллегри "кекса синьора"га бошчилик қилганида, у Пирлодан юз ўгирганди. Бундан ташқари, "Ювентус"да тактикани қайтадан қуриш учун Маэстронинг жароҳати тузалишини сабр билан кутди — 3-5-2 модулидан 4-3-1-2 схемасига ўтиш. Барчаси "Юве" Чемпионлар Лигаси финалига етиб бориб, туркиялик арбитрнинг қарори барчасини барбод қилганидан сўнг тугади.

Келинг яхшиси Дибалага қайтамиз. Аргентиналик тактик сабабларга кўра Аллегрига мос келмаган — шунинг учун тосканиялик мураббий позицияси эътиборга лойиқ. Макс футболида ҳимоявий мажбуриятлар у қадар кўп эмас. Шунингдек, ўйинчи қаерда жойлаштирилиши ҳам у қадар муҳим эмас — марказдами ё қанотдами... Шу сабаб Аллегри баъзан Дибалани тактик схемада буткул кутилмаган нуқталарга жойлаштирар ва аргентиналик бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилишини таъминлашга уринди. Бу ролни баъзилар киноя билан “tuttocampista” дейишарди. Ваҳоланки, замонавий футболда бундай роль мавжуд эмас.


Макс 2018/19 йилги мавсум бошларида 4-3-3, 4-2-3-1 ва 4-3-1-2 схемаларидан фойдаланган. Охиргисини мураббий уч йилдан бери илк бор Дибала учун "жавондан чиқарди", сабаби аргентиналикнинг имкониятлари ас қотиши мумкин бўлган бошқа тактика деярли йўқ эди. Аввалроқ "Юве"да шунга ўхшаш вазифаларни Платини, Баджо, Зидан (Анчелотти даврида) ҳамда вақти-вақти билан Дель Пьеро бажарган. Бироқ Дибала Платинига ўхшай олмади — у шерикларини позицион ҳужумга ўтказишга ҳаракат қилди, аммо бу натижа бермади. Бундан ташқари, бундай шаклланиш билан "Юве" тактикасида бўшлиқ пайдо бўлди — треквартиста ва иккита форвад (улардан биттаси Криштиану) бўлган ҳужум гуруҳининг таркиби жамоа қанот қисмини ўта заиф  қилиб қўйди.

Аллегри ўша пайтда 4-2-3-1 тактикасига қайтишни ўйларди, аммо ўз концепцияси асоси —  марказий ярим ҳимоячилар триосини бузишга журъат қилолмади. Аллегрининг Коверчано мураббийлик академиясидаги битирув малакавий иши айнан шу муаммога бағишланганди. Лекин нима бўлганда ҳам, 2018/19 йилги мавсум Дибала учун "Ювентус"даги энг омадсиз давр бўлди. Аллегри эса унинг натижаларидан кейин умуман Турин билан хайрлашди. Бироқ барчасини схема ёки рақамлар билан тушунтириб бўлмайди — Дибаланинг ўйини ёмонлашишида футболга алоқадор бўлмаган шахсий сабаблари ҳам бор эди. Ўша дамда футболчининг севгилиси, уйи, агенти ва ҳомийси ўзгарганини айтишнинг ўзи кифоя. Қизиғи шундаки, Андреа Пирло ўша пайтда Дибалани қўллаб-қувватлаганди: "Агар ўйнамаётган бўлсанг, унда кўпроқ ишлашинг керак. Лекин Паулонинг маҳоратига шубҳа қилишнинг ҳожати йўқ. Ҳа, Маэстро бир неча йил ўтиб, Аллегрининг ўрнини эгаллайди деб ҳеч ким ўйлаб кўрмаган бўлса керак?!


Маурицио Сарри даврида эса ҳаммаси бошқача эди. Дибаланинг ўзига хос хусусиятлари мураббий футболига тўлиқ мос тушганди. Бундан ташқари, Сарри Турин клуби назоратини ўз қўлига олганида, аргентиналикни иккита ролда синаб кўрмоқчилигини айтганди — "алдамчи тўққизлик" ёки треквартиста. Иккинчи ҳолатда бу 4-3-3 тактикаси 4-3-1-2га ўзгаришига олиб келди. Бу эса ўз навбатида, 2019/20 йилги мавсумда "Юве" тақдирига кескин таъсир кўрсатадиган бир қатор жараёнларни бошлаши мумкин эди.

Лекин кутилмаганда Турин клуби раҳбарияти ёзда Дибалани Лукакуга алмаштириб юбормоқчи бўлди. Паратичининг қатъийлиги ўшанда "Юве" боссларининг Маурицио Саррига бўлган ҳақиқий муносабатини кўрсатди. Мураббийни жуда ноқулай вазиятга қўйиб қўйишганди. Футболчининг иқтидорини қадрлайдиган мутахассис клубга келганида, Дибала билан хайрлашиш ҳақиқий ахмоқлик бўларди. Айниқса, Фабио Паратичи айтган сабабларни инобатга олсак, Беппе Мароттадан ўч олиш мақсадида ўша кунлари Маротта Лукакуни "Интер" олиб келиш пайида юрганди. Ўша воқеада Дибала жамоада қолди, бироқ асоси мураббийга бўлган ҳурмат (ёки ҳурматсизлик) воқеалари "Юве" имижига салбий таъсир ўтказмай қолмади. Айтишларича, ишга Андреа Аньеллининг аралашганигина вазиятни қутқариб қолган. Кейинги воқеалар президент ҳақ бўлганлигини исботлаб берди — Дибала навбатдаги "Скудетто" қўлга киритилишида муҳим роллардан бирини ўйнади.

Ҳозир эса ҳаммаси аргентиналик учун яна 180 градусга тескари айланди. Дибала мавсум бошидан захирага михланди. Ўйинолди машғулотларга қараганда, Дибала Киев "Динамо"сига қарши ўйинда ҳам майдонга тушмайдигандек кўринганди.

Андреа Пирло 3 ой давомида майдонга тушмаган ҳужумчини шунчаки эҳтиёт қилаётганини айтиб, баҳслашди.

Бироқ можаролар аллақачон бошланганди. "La Gazzetta dello Sport" журналисти  Фабиана Делла Валле "Агар мураббий Дибалани майдонга туширмайдиган бўлса, уни Кротонега олиб боришнинг ҳам ҳожати йўқ эди" деб ёзганди. Ўша твитга аргентиналик ўйинчи ҳам лайк босган. Албатта, матбуот жанжалга анча "керасин сепди", сабаби бу орқали тошлар асли Пирло шахсиятига отилмоқда эди. Бироқ, кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган яна бир твит бор. Туринлик журналист Жованни Альбанезе "Дибала яхши формада. "Кротоне" билан ўйиндан аввал, Чемпионлар Лигаси ўйинларига яхшироқ тайёргарлик кўриш учун футболчи Туринда қолади" деб ёзганди. Қизиғи, Пауло бу твитга ҳам класс босган.

Можаро учун айни муддао — Дибаланинг "Юве" билан тузган шартномаси 2022 йил 30 июнда якунига етади. Ҳали икки йил бор, аммо трансфер бозоридаги мутахассислар ҳам футболчининг имзолаган битими тугашидан бир йил аввал унинг нархи кескин даражада пасайишини билади. Мана шунинг учун, "Юве" у билан шартнома муддатини 2026 йилгача узайтириш бўйича музокаралар ўтказди. Бироқ футболчи асосий таркибдан жой ололмаётган бир паллада у контрактни узайтиришдан манфаатдор эмас.

Ҳозир Дибаланинг тақдири тўлиқ Андреа Пирлонинг қўлида. Агар Маэстро бундан кейин ҳам аргентиналикни асосий таркибда майдонга туширмаса, бу форвард фаолиятининг "Юве"даги саҳифаси ниҳоясига етишига сабаб бўлиши мумкин. Бошқа томондан, мураббийнинг клубдаги позицияси шунчалик кучлики, у биргина қарори билан раҳбариятга қарши чиқиши мумкин. 

Нима деб ўйлайсиз, Маэстро қайси йўлни танлайди?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика